Мақола

911 21/03/2023

Ички ишлар вазирлиги IT –мутахассисларига Россияда яшаш учун рухсат олиш соддалаштирилганлигини эълон қилди.

Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижлик мутахассислар учун Россия Федерациясида ишга жойлашиш ва доимий яшашга рухсатнома (ВНЖ) олиш тартиби соддалаштирилди, деди Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк.

“Ахборот технологиялари соҳасида мутахассис бўлган чет эл фуқаролари учун Россия Федерациясида ишга жойлашиш ва доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш тартиби соддалаштирилди”, деди у.

Россия Федерацияси ИИВнинг расмий вакилининг сўзларига кўра, хорижлик АТ  мутахассислари ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи ва тегишли давлат аккредитацияси тўғрисидаги ҳужжатни олган ташкилотлар билан меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузишлари мумкин (технологик-инновацион махсус иқтисодий зона резиденти мақомига эга бўлган ташкилотлар бундан мустасно), бунда ишлашга рухсатнома ёки патент шарт эмас. Қайд этилишича, иш берувчилар ушбу мутахассисларни рухсатномасиз жалб қилишади.

“Аккредитация қилинган АТ-компанияда ишлайдиган чет эллик АТ мутахассиси, шунингдек унинг оила аъзолари (шу жумладан турмуш ўртоғи, болалари (шунингдек, асраб олинган болалар), болаларнинг турмуш ўртоқлари, ота-оналари (шу жумладан фарзанд асраб олувчилар), ота-оналарнинг турмуш ўртоқлари, бувилар, боболар, неваралар) соддалаштирилган тартибда Россия Федерациясида муддатсиз яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш ҳуқуқига эга бўлди”, — дея қўшимча қилди Волк.

Маълум қилинишича, доимий яшашга рухсатнома олиш учун АТ-мутахассис ва унинг оила аъзолари  яшаш жойидаги Россия Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органининг миграция бўлимига мурожаат қилишлари керак. Россия Федерациясида яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишга аризани кўриб чиқиш муддати – 3 ой.

Хорижлик АТ-мутахассиси мурожаат қилиш учун зарур бўлган асосий ҳужжатлардан ташқари, расмийлаштирилган меҳнат шартномасини ёки аккредитациядан ўтган АТ-компания билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномани;

ахборот технологиялари соҳасидаги маълумот ва (ёки) малака тўғрисидаги ҳужжат;

оила аъзоларининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши керак.

Манба: РИА Новости.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация