Мақола

942 18/05/2023

Омск шифохоналари ўтган йили хорижлик беморлардан 131 миллион рублдан ортиқ даромад олган.

Омск вилоятининг тиббиёт муассасаларига 37 мингга яқин чет эл фуқаролигига эга бўлганлар мурожаат қилган. Минтақа Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтган йилги иш якунлари сарҳисоб қилинди. Омск шифохоналари чет эл фуқароларига амбулатор ва стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатади.

Тиббий хизматлар экспорти ҳажмини ошириш учун 2019 йил 1 январдан «Саломатлик» миллий лойиҳаси доирасида «Тиббиёт хизматлари экспортини ривожлантириш» ҳудудий дастури амалга оширилмоқда.

Бу мақсадлар учун ўтган йили бир миллион сўм маблағ ажратилиб, сарфланган. Натижада 2022 йилда Омск шифохоналарига ундан олдинги йилга нисбатан кўпроқ беморлар ташриф буюрган.

Шу тариқа, 2022 йил учун мақсадли кўрсаткич 30 минг киши бўлса-да,  чет элдан 36760 мингдан ортиқ киши Омск шифокорларидан тиббий ёрдам сўраган ва уларга амбулатор ва стационар шароитда ёрдам берилган. Йиғилган пул маблағи миқдори 131,6 миллион рублни ташкил этгани хабар қилинмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация