Мақола

699 13/07/2022

«М.Видео – Эльдорадо» Ўзбекистоннинг «Artel» компанияси маиший техникасини Россияда сотиш учун шартнома имзолади, деб хабар беради ТАСС.

«М.Видео – Эльдорадо» Ўзбекистоннинг ўз бренди остидаги маиший техника ва Samsung, Shivaki, Viessmann сингари машҳур брендларни ишлаб чиқарувчи «Artel» компаниялар гуруҳи билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди. Ҳамкорлик орқали Россия бозорига маиший техниканинг ассортиментларини олиб чиқиш режалаштирмоқда. Маҳсулотни етказиб бериш ва сотиш жорий йилнинг июль-август ойларига мўлжалланган. Бу ҳақда “М.Видео – Эльдорадо” группасининг матбуот хизмати хабар беради.  

Россияда июль-август ойларида «Artel» компаниясида ишлаб чиқарилган совутгич, музлатгич, кир ювиш машиналари, телевизорлар, газ ва электр плиталари,чангютгичлар ва кондиционерлар сотувга чиқарилади. Йил охиригача шартномадаги маиший техникалар турини 80 тага етказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари “М.Видео – Эльдорадо” ва «Artel» чакана савдо дўконларида алоҳида бренд зоналарини ташкил этиш режалаштирилган. Россия Федерацияси ҳудудидаги ваколатли хизмат кўрсатиш марказларида кафолат ишлари тақдим этилади.

«Artel» ҳар йили ички бозор учун 4 миллионтадан ортиқ маиший техника ишлаб чиқаради ва уларни МДҲ, Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг 20 та давлатига экспорт қилади. Шунингдек, жаҳоннинг етакчи электроника компаниялари – Samsung, Shivaki, Viessmann ва бошқаларнинг минтақавий ҳамкори ҳисобланади. Техника буюмлари Ўзбекистондаги олтита корхоналарда ишлаб чиқарилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация