Мақола

1 020 05/12/2022

Мигрантлар Россия меҳнат бозорининг 10 фоизини эгаллайди ва улар орасида малакали ишчилар ҳам кўп.

Россия Федерациясидаги меҳнат бозори Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат мигрантлари учун яна 5-7 йил давомида жозибадор бўлиб қолади, деди Касбий таълим ва кадрлар тайёрлашни ривожлантириш миллий кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари Ярослав Кузьминов.

“Бизнинг бозоримизга жуда жиддий таъсир кўрсатадиган омил – бу меҳнат мигрантлари. Мамлакатимизда мигрантлар меҳнат бозорининг 10 фоизини эгаллайди ва улар орасида малакали ишчилар ҳам кўп. Айнан меҳнат мигрантлари Россия меҳнат бозорининг барқарорлигига улкан ҳисса қўшади. Россия иқтисодиётига Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларини фаол жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга”, деди Кузьминов “Россия миллий малака тизими” форумида сўзлаган нутқида.

“Биз қай даражада меҳнат мигрантларига таянишимиз мумкин?  Демографларимиз яқин ўн йиллик охирига бориб, ишчи кучини жалб қилишда рақобат муаммолари юзага келишини таъкидлашмоқда. Бироқ яқин 5-7 йилда Россия Марказий Осиё меҳнат мигрантларини жалб қилишда ўз ўрнини йўқотмайди”, дейди Кузьминов.

Аввалроқ Меҳнат вазири Антон Котяковнинг сўзларига кўра Россия меҳнат бозори умуман олганда барқарорлиги ва ундаги бўш иш ўринлари 2-2,5 миллион атрофида ўзгариб туриши хабар қилинганди. Бу ҳақда “Финмаркет.ру” маълум қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация