Мақола

2 263 09/11/2023

Мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов Челябинск вилоятида чет эл фуқароларига автобус ва таксиларни бошқаришни тақиқловчи янгилик ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, йўловчи ташиш компаниялари Россия фуқаролигига эга бўлганларни ишга олади. Аммо Коженовнинг таъкидлашича, у ҳалигача бундай қонуннинг киритилишини тушунмаслигини, чунки минтақада ишчилар етарли эмаслигини айтади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Россиянинг ҳар бир минтақасида худди шундай чекловлар мавжуд. У мигрантларнинг гиёҳванд моддалар ва кучли таъсир этувчи дори воситаларини ҳаммага сотишига йўл қўймаслик учун дорихоналарда ишлашни тақиқлаш тўғри эканини айтган.

Аввалроқ Челябинск вилоятида 2024 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқароларига автобус ва такси ҳайдовчиси сифатида ишлаш тақиқланиши ҳақида хабар берилган эди.

Кеча Москвада ҳам худди шу каби чеклашни талаб қилиб чиқилди. Москвада мигрантларнинг таксида ишлашига чеклов жорий этиш зарур, деган фикрни илгари сурмоқда «Стоп нелегал» ҳаракати координатори, такси ҳайдовчилари касаба уюшмаси раҳбари маслаҳатчиси Евгений Грэк. У ўз фикрини соҳадаги бахтсиз ҳодисалар ва жиноятчилик билан боғлиқ вазият ёмонлашгани билан изоҳлаган.

Хорижий ишчи кучисиз транспорт ишламайди, бу фақат арзон ишчи кучини афзал кўрадиган виждонсиз иш берувчиларни қўрқитиш, дейди эксперт. Бироқ, у агар бундай тақиқ жорий этилса, янги ҳайдовчилар ўқитилиши кераклигини тан олган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация