Maqola

4 446 26/04/2017

Шу билан бирга Россияда фуқароликни олганлар сони қисқарган, ўтган йилда бу кўрсаткич 62 мингга яқинни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда 59 мингга яқин қайд этилган.

Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияга киришни таъқиқлаш 2017 йилнинг биринчи кварталида ўтган йилдагига нисбатан 2,4 мартага қисқарган. 2016 йилда бу кўрсаткич 92 004ни ташкил қилган бўлса, бу йил 38 092 қайд этилди, деб хабар қилди 24 апрел куни Россия ИИВ. f1d69e95222241cb1082dec3bdf07892

Патентларни расмийлаштириш эса аксинча, ошган: 313 145 (2017 йилнинг биринчи квартали), 291 579 (2016 йилнинг биринчи квартали). 2 миллион сакки юз қирқ тўрт минг олти юз ўн тўрт нафар чет эл фуқароси миграция рўйхатига қўйилган, бу эса ўтган йилгига нисбатан 87 170 нафар инсонга кўп демакдир.

Шу билан бирга Россияда фуқароликни олганлар сони камайган: 58862 киши (ўтган йилнинг биринчи кварталида эса – 61 911).

 

Қозоғистоннинг 10032 фуқароси, Тожикистоннинг 5917, Ўзбекистоннинг 5146, Қирғизистоннинг 2315 ва Туркманистоннинг 183 нафар фуқаросига Россия фуқаролиги берилган. РВП 64657 кишига берилган (2016 йилда — 77.647). Яна 43363 кишига вақтинчалик яшашга рухсатнома (вид на жительство) берилган.
2017 йилнинг январ ойидан март ойига қадар 775 692 нафар ўзбекистонлик миграция рўйхатидан ўтказилган (2016 йилги кўрсаткич – 36 188).

Бошқа давлатлардаги кўрсаткич: Тожикистонда 407 963 фуқаро, Қирғизистонда 192 750 фуқаро, Қозоғистонда 127 810 фуқаро ва Туркманистонда 10 537 фуқаро биринчи кварталда Россияда миграция рўйхатидан ўтказилган.

Манба: sputniknews-uz.com

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya