Maqola

787 25/06/2022

Россиядаги муҳожирларнинг болалари рус тилини ўрганишлари учун “Детиздесь.рф” интернет платформаси ишга тушурилди.

Ҳозирда турли мамлакатлардан бўлган минглаб муҳожирлар Россияда меҳнат фаолиятини юритиш учун оиласи билан бирга келмоқда. Мигрантларнинг катта қисмида учровчи асосий муаммолардан бири рус тили билмасликдир. Россия ҳукумати шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида муҳожирларнинг фарзандлари учун тил ўрганиш имкониятини берувчи платформани ишга туширди. Платформа орқали рус тилини қизиқарли ва осон тарзда ўрганиш мумкин, асосийси ундан фойдаланиш мутлақо бепул.

Бу платформага видео курслар, рус тилидаги мултфилм ва сериаллар жойлаштирилиши режалаштирилган. Платформанинг яна бир устун томони шундаки, у ерда кўрсатилаётган видеолар тожик, ўзбек, қирғиз ва озарбайжон тилларида субтитрланади. Бу эса Марказий Осиёдан Россияга борган мигрантларнинг фарзандларига қулайлик туғдиради.

Чет элда яшаб, меҳнат қилиш, аввалига, ҳатто «катта» одамлар учун ҳам оғирлик қилиши турган гап. Ота-онаси билан чет элда яшаётган мигрантларнинг фарзандлари учун эса мазкур давлатнинг тилини билиш жуда муҳимдир. Бу фарзандларнинг хорижий давлатда ўзларини эркин ҳис қилишлари ва билим олишларига имкон беради.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya