Мақола

1 971 10/02/2023

Шаҳарда навигация ва зарур манзилларни топиш учун энг машҳур иловалардан бири – 2ГИС рус картография сервиси ҳисобланади.

Илованинг ажралиб турадиган хусусияти – у нафақат Россия, балки Ўзбекистон, Қирғизистон ва бошқа кўплаб мамлакатлар шаҳарларини мукаммал тавсифлайди.

Энди 2ГИС ўзбек тилида ҳам мавжуд бўлиб, нафақат интерфейс тили, балки навигаторнинг овозли кўрсатмалари ҳам ўзбекча бўлади.

Мурожаатда “Ўзбегим таронаси” радиостанциясининг таниқли бошловчилари Амалия Машари ва Дилмурод Ғуломовларнинг овози орқали йўл кўрсатилади.

Овоз созламаларига ўтиш билан ўзбек тилини ёқишингиз мумкин, бу ерда сизга ёққан вариантни танлашингиз керак. Илова iOS ва Android учун мавжуд.

Манба: М Булак.ру.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация