Мақола

1 044 17/01/2023

Олий суд “Победа” лоукостер авиакомпанияси қўл юки ўлчамларига ноқонуний чекловлар қўйиб, йўловчилар ҳуқуқларини бузган, деб топди.

Компания қўл юкини ташишнинг икки хил вариантини таклиф қилади, аммо иккаласида ҳам қонунбузарликлар мавжуд, деб хулосага келди суд. “Победа” авиакомпанияси ”Роспотребнадзор” билан бу масалада бир ярим йил тортишди.

Арбитраж ишлари тизимида  маълум қилинишича, Олий суд “Победа” авиакомпанияси томонидан қўл юки ўлчамларига қўйиладиган талабларни ноқонуний деб топди. Судья “Победа”нинг шикоятини Олий  суд судьялари ҳайъатига ўтказиш ва қуйи инстанция судининг қарорини қайта кўриб чиқиш учун асослар йўқ, деган қарорга келди.

“Победа”да қўл юки ва буюмларнинг максимал ўлчамлари белгиланган бепул қўл юки нормасини бузади, йўловчилар ҳуқуқларини чеклайди, уларга хизмат кўрсатиш даражасини ёмонлаштиради ва мижозлар ҳуқуқларини эътиборсиз қолдиради, дейилади Олий суд қарорида.

“Победа” бепул қўл юки учун иккита вариантга эга.

Биринчиси: исталганча ҳар қандай оғирликдаги буюмларни олишлари, лекин бу юкларнинг барчаси аэропортлардаги ҳисоблагичлар ўлчамига тўғри келиши шарт. Бундан ташқари, сиз фақат ноутбук, соябон ва гулдастани олишингиз мумкин.
Иккинчиси: ўлчами 4х36х30 см гача бўлган битта қўл юки, 36х30х23 см ўлчамдаги сумка, портфель ёки рюкзак, шунингдек, авиация қоидаларида кўрсатилган бир қатор буюмларни олиб юришингиз мумкин.

Олий суд Москва округи арбитраж судининг хулосаларини тўғри деб топди. У ҳаво қонунчилигида самолёт салонида бепул олиб ўтишга рухсат берилиши керак бўлган сумкалар ва портфелларнинг ўлчамига чекловлар кўзда тутилмаганлигини аниқлади.

“Победа” талаблари федерал қоидаларнинг маъносини ўзгартиради ва бузади. Авиакомпаниянинг шартлари қонунлар рухсат берганидан қаттиқроқ бўлиши мумкин эмас, деб таъкидлади туман арбитраж суди.

“Роспотребнадзор”  узоқ баҳслардан сўнг,  2021 йилнинг ёзида “Победа”га нисбатан текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарди. “Победа” қонунбузарликларни бартараф этишдан бош тортди ва суд жараёнини бошлади. Москва арбитраж суди авиакомпанияни айбдор деб топди, кейин тўққизинчи арбитраж суди авиаташувчи томонини олди, аммо Москва туман арбитраж суди яна “Роспотребнадзор”ни қўллаб-қувватлади.

“Победа” – Аэрофлот гуруҳига кирувчи арзон авиакомпания. 2021 йилда у йўловчилар ташуви сони бўйича Россияда учинчи ўринни эгаллади. “Росавиация” агентлиги маълумотларига кўра авиакомпания шу йили 14,4 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ҳақда “Forbes.ru” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация