Мақола

623 19/04/2023

Вазирлик раҳбари Валерий Фальковнинг айтишича, Россияда 400 минг нафарга яқин талаба таҳсил олади.

2024 йилда Россия олий ўқув юртларида узоқ ва яқин хориждан келган талабалар учун давлат томонидан молиялаштириладиган ўринлар сони 2023 йил даражасида қолади. Бу ҳақда Томскдаги ёш олимлар форумида Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги раҳбари Валерий Фальков маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2023 йилда Россия ҳукумати квотаси бўйича хорижлик фуқароларга ўқиш учун 30 минг ўрин ажратилган.

“Бизда яқин ва узоқ хориждан 400 минг нафарга яқин талаба бор. Ковид билан боғлиқ вазият ва мавжуд ўзгаришларга қарамай, ҳатто 2022 йилда ҳам ариза берувчилар сони камаймади, аксинча, бу кўрсаткич йил сайин ўсиб бормоқда. Биз чет эллик талабалар учун квоталарни оширмоқдамиз – 2024 йилда чет эллик талабалар учун квоталар 30 000 та бўлади”, – деди Фальков.

Унинг қўшимча қилишича, чет эллик талабаларга “Университет  технологик тадбиркорлик платформаси” федерал лойиҳасига қўшилиш имконияти ҳам берилиши керак.

Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Дарья Кирьянованинг журналистларга тушунтиришича, стартап студиялари ташкил этилган олий таълим муассасаларининг хорижлик талабалари ушбу дастурда ҳозирданоқ иштирок этишлари мумкин.

“Олий ўқув юртларида стартап-студиялари бўлмаган хорижликлар учун қандай қилиб биз тадбиркорликни тарғиб қилишимиз мумкин? Масалан, уларга  танловлар орқали қандайдир имтиёзларга эга бўлиш имкониятини бериш керак. Бу шунчаки “нормативлар”даги ўзгариш”,- деди у.

“Университетнинг технологик тадбиркорлик платформаси” каби лойиҳанинг пайдо бўлиши талабаларнинг истакларига жавобдир. Тушунамиз, лойиҳанинг ўзи 3, 5, 7, 10 йилдан кейин натижа беради.  Яна бир бор таъкидлайман, бу узоқ муддатли лойиҳаларнинг натижасига эришиш учун бирмунча узоқроқ вақт талаб қилинади”,- деди Фальков форумда.

Унинг қўшимча қилишича, биринчи йилда бу лойиҳа учун кенг маънода инфратузилмани шакллантириш – тегишли меъёрий ҳужжатларни, грант ва акселерация дастурларини, университетларда стартап-студияларни ташкил этишга эришилди.

“Биз федерал лойиҳанинг биринчи йилида қўйилган асосий мақсадларига эришдик деб ҳисоблаймиз, аммо  2030 йилгача белгилаган кўрсаткичларга эришиш учун бу йил ҳам, келгуси йилларда ҳам тинимсиз ҳаракат қилишимиз керак “, – деди Фальков.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа нима учун яратилганлигини ёдда тутиш керак. Шу билан бирга, технология тадбиркорлиги лойиҳаси “Приоритет 2030” ва “Илғор муҳандислик мактаблари” каби бошқа дастурлар билан ҳам самарали ишлаши керак.

Манба: ТАСС.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация