Мақола

114 14/02/2024

2023 йилдан буён Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида фуқароларнинг шахсий маълумотларини алмашиш юзасидан келишув ишлаб келмоқда.

Келишув давлатлар томонидан 2020 йили имзоланган, 2023 йили эса барча иштирокчилар тарафидан ратификация қилинган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ушлу келишув икки фуқароликни аниқлаш учун керак, деб изоҳлаган. Изоҳга кўра ИИВ, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратуралар сўров юбориб, бошқа тарафдан маълумот олишлари мумкин.

Келишувга кўра давлатлар ўз ҳудудидаги фуқароларнинг:

  • шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • фуқаролик мақоми мавжудлиги;
  • доимий ёки вақтинча яшаш учун ҳужжати борлигини;
  • вақтинчалик ёки доимий яшаш учун рўйхатдан ўтгани;
  • келишув имзоланган давлатларга бориш учун виза олгани;
  • кўчмас мулки;
  • мулк юзасидан мавжуд мажбуриятлари;
  • маъмурий ёки жиноий ишлар бўйича жавобгарликка тортилгани ҳақидаги маълумотлар билан алмашишади.

Келишув нафақат уч давлатнинг ўз фуқаролари ҳақидаги маълумотлар, балки ҳудудларидаги учинчи давлат фуқаролари (чет элликлар) ҳақидаги маълумот билан алмашишни ҳам назарда тутади.

2023 йилнинг июн ойида Россия Қирғизистонга МДҲ бўйлаб қидирувда бўлган 85 мингдан ортиқ фуқаролар маълумотини берган. Ушбу маълумотлар камералар орқали қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида берилгани айтилган. Маълумотлар тақдим этилгач, МДҲда давлатлараро қидирувда бўлган шахсларнинг Қирғизистонда ушланиши ҳолатлари бошланган.

Келишув номаълум муддатга тузилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация