Мақола

864 07/03/2023

Ўтган йили Тожикистоннинг 174 минг нафарга яқин фуқароси Россия паспортини олди, бу бир йил аввалгига нисбатан 40 фоизга кўпдир. Бундай маълумотлар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган.

Йил давомида Россия фуқаролигини олган қирғизистонликлар сони ҳам ошган. 2022 йилда Қирғизистоннинг 23 минг фуқароси Россия паспортини олди, бу 2021 йилга нисбатан 18 фоизга кўпдир.

Ўзбекистонлик мигрантларга келсак, бунинг акси кузатилмоқда. Ўтган йил давомида республикадан 27 минг муҳожир Россия фуқаролигини қабул қилди. Бир йил аввал уларнинг сони 14,5 фоизга кўп эди.

«Росстат» Россия аҳолиси, ЛХР, ДХР, Херсон ва Запорожье вилоятларини ҳисобга олмаганда, йил давомида 555 минг кишига камайди. Бу ҳақда Медиа-Миг ёзади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация