Мақола

1 027 26/02/2022

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон НАТО давлатлари раҳбарларига мурожаат қилиб, Россияни SWIFT тизимидан узишга чақирди.

SWIFT бу тезкор трансчегаравий тўловларни осонлаштирадиган хавфсиз хабар алмашув тизими ҳисобланади. Канада, АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи 25 феврал куни Россияга қарши санкциялар доирасида шундай чора кўришлари мумкинлигини билдирган.

Аввалроқ, Германия ва Италия расмийлари Россиянинг асосий халқаро тўлов тармоғидан сиқиб чиқарилишига қаршилик кўрсатаётган эди. Ҳозирда ушбу қаршилик нисбатан юмшаган, яъни икки давлат ҳукуматлари ўз фикрларини ўзгартирган. Шунга кўра, тизимдан Россияни чиқариш яқин кунларда амалга оширилиши мумкин.

Агар ушбу санкция ҳам қўлланилса, бу Россия савдосига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади ва рус компанияларининг бизнес юритишини қийинлаштиради.

Аноним қолган америкалик мулозимнинг сўзларига кўра, Украина пойтахти Киев ишғол қилинса, Ғарб Россияга нисбатан янада янги санкцияларни қўллашни режалаштирмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация