Мақола

611 22/10/2023

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин муҳожирлар (рус пасспортини олганлар – таҳр.) Украинадаги урушда қатнашишдан бош тортса, уларни Россия фуқаролигидан маҳрум қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Россия ҳарбий етакчилари клубининг ҳарбий-илмий конференциясида гапирган.

“Махсус ҳарбий операция давом этаётган бир пайтда, менимча, уларни [мигрантларни] махсус ҳарбий операцияни ўтказишга жалб қилиш керак. Агар сиз Россия Федерацияси фуқароси сифатида ҳарбий бурчингизни бажаришга тайёр бўлмасангиз, бундай шахсни фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилишингиз керак”, — деди Бастрикин.

Бастрикин Россия паспортини олган хорижликларни урушда қатнашишга жалб қилиш ҳақида биринчи марта гапираётгани йўқ.

2023 йил январm ойида у “Российская газета” га берган интервюсида “махсус ҳарбий операция вазифаларида қатнашиш учун фуқароликка қабул қилинган фуқароларга устуворлик бериш масаласини кўриб чиқишни” мақсадга мувофиқ деб атади. Унинг сўзларига кўра, биргина 2022 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг 60 мингдан ортиқ собиқ фуқаролари Россия фуқаролигини олди ва “шунинг учун нафақат ҳуқуқлар, балки уларни қабул қилган давлатни ҳимоя қилиш конституциявий мажбуриятини ҳам олди”.

2022 йил сентябрь ойида Россия президенти Владимир Путин Россия қуролли кучларида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузган хорижликларга соддалаштирилган фуқароликни бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Эндиликда соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиш учун чет эл фуқароси камида бир йил муддатга шартнома тузиши ва камида олти ой давомида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши керак.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация