Мақола

1 157 18/07/2023

Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Охирги икки ҳафта ичида 18 нафар хорижликни айбланувчи сифатида жазога тортиш бўйича қарорлар чиқарилди. Бу ҳақда Мариуполда бўлиб ўтган тезкор йиғилишда Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин маълум қилган.

Бастрикиннинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Белгия, Дания, Швеция, Латвия, Литва, Финляндия, Франция, Эстония, Нидерландия, Албания, Болгария, Корея,  Намибия, Перу, Ўзбекистон, Исроил, Грузия, Бразилия ва бошқа 30 дан ортиқ давлатнинг 178 фуқаросига нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Украинада 50 дан ортиқ давлатдан келган ёлланма аскар бор. Улар ҳақидаги маълумотлар асирга тушган Украина хавфсизлик кучлари ходимларидан олинган. Киев бутунлай хорижликлардан ташкил топган Украина байналмилал ҳудудий мудофаа легионини молиялаштирмоқда. Мамлакатда камида 16 та турли қуролли тузилмалар тузилган.

Россия ТИВ Украинадаги жангларда 60 дан ортиқ давлат, жумладан Полша, АҚШ, Канада, Руминия, Буюк Британия ва Грузиядан 7 мингга яқин ёлланма аскар иштирок этаётганини иддао қилмоқда.

Бастрикиннинг таъкидлашича, тезкор хизматлар ушбу шахсларни қидириш ишларини ташкил қилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация