Мақола

761 10/06/2022

Бу йил Россия пенсия олиш ҳуқуқига эга Тожикистон фуқароларига 321 миллион рубль, 2023 йилда 444 миллион рубль, 2024 йилда эса 1,01 миллиард рубль ажратади.

Россия Федерацияси ҳукумати Россия ва Тожикистон ўртасида пенсия таъминоти соҳасида хамкорлик битимини тасдиқлади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг расмий сайти хабар берди.

“Россия Федерацияси ва Тожикистон ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси маъқуллансин ва белгиланган тартибда Давлат Думасига киритилсин”, – дейилади хабарда.

Келишув мутаносиблик тамойилига асосланади ва битим тузувчи томонларнинг ўз ҳудудида пенсия ҳуқуқлари бўйича суғурта қопламасини тақдим этиш учун молиявий жавобгарликни тақсимлашни назарда тутади.

Пеннсия олиш учун тожик мигрантлари расмий равишда ишлашлари ва Россия пенсия жамғармасига тўловларни амалга ошириб туришлари керак.

Шу билан бирга суғурталанган шахс учинчи давлатга доимий яшаш жойига кўчиб ўтганда ҳам тайинланган пенсияни олиш имкониятига эга бўлади.

Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ пенсия ёшига етадиган Тожикистон фуқаролари сони 2022-2023 йилларда 3932 нафар, 2024 йилда эса 8241 нафарни ташкил этади.

2022 йил бошида кекса ёшдаги суғурта пенсиясининг ўртача миқдори 6 902,82 рублни, 2023 йилда -7 697,48 рублни, 2024 йилда эса 8 567,78 рублни ташкил этади.

Россияда яшовчи Тожикистон фуқароларига: 2022 ва 2023 йилларда 354 кишига, 2024 йилда 742 кишига ижтимоий пенсия тайинланади.

Суғурта пенсиялари, жамғариб бориладиган пенсиялар ва бошқа тўловлар, шунингдек Тожикистон фуқароларига ижтимоий нафақаларни тўлаш учун умумий харажатлар 2022 йилда (мартдан декабргача) – 321 миллион рублни, 2023 йилда – 444 миллионни ва 2024 йилда -1,01 миллиард рублни ташкил этади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация