Мақола

557 03/03/2023

Россия иқтидорли хорижликларни, жумладан Тожикистондан келиб, олий маълумот олаётган талабаларни молиявий қўллаб-қувватлайди.

РФ ҳукумати Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли чет эл фуқаролари учун грант  жорий қилишни бошлайди.

“Россия – ўқиш ва ишлаш учун жозибали мамлакат” федерал лойиҳаси доирасидаги дастур 2025 йилда ишлай бошлайди.

Тегишли фармонни бош вазир Михаил Мишустин имзолади, бу ҳақда ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра,  олий ўқув юртларида бакалавриат, мутахассислик ва магистратура йўналишларида таҳсил олаётган 1500 нафаргача хорижлик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия ҳукуматига молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек, 4000 нафар магистратура, ординатура  ва аспирантурада таҳсил кўрувчилар  ҳамда ўқиш пайтида ишлаётган талабалар ҳам грантлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Грант орқали ёшларни қўллаб- қувватлаш  фуқароларнинг Россиядаги ўқиш жойига етиб келиши, барча фанлардан “яхши” ва ундан юқори балл олган талабаларга эса  ёзги таътилда йилига бир марта  уйга бориб келиш ҳаражатларини ўз ичига олади.

Агар талаба барча фанлардан муваффақиятли ўтган бўлса, уларга ҳар ойда 13,6 минг рубль  тўланади,  шунингдек бу фуқароларга ўқиш ва ётоқхонада яшаш муддатида ихтиёрий тиббий суғурта полисини сотиб олиш учун ҳам ҳақ тўланади.

Магистратура, ординатура ва аспирантурада таҳсил олувчилар 27,2 минг рубль миқдорида стипендия олишади.

Яна 3000 та грантлар малака ошириш дастурларида таҳсил олаётган талабалар ва Россияда ишлашни мақсад қилганлар учун ажратилади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ёзмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация