Maqola

3 654 25/04/2017

Одатда Россия ҳудудига иш излаб келган меҳнат муҳожирларига омма тарафидан кўплаб асосланмаган айблар қўйилади ва шу айблар асосида мамлакат ҳудудидан қувғин, қамаш ҳамда депорт қилиш каби хулосаларга келинади. Олиб борилган тадқиқотлар асосида меҳнат муҳожирлари ҳақидаги баъзи бир афсоналар уйдирма эканлиги қуйидаги фактлар асосида аниқланди.

 

1 – афсона. Россия ҳудуди муҳожирлар билан тўлиб – тошган ва муҳожирлар сони бўйича  АҚШдан сўнг 2-ўринда туради.

 cTVkyHBe8Nk   Бу фактни техник жиҳатдан деярли инкор этиб бўлмайди. БМТ маълумотига кўра охирги 2016 йилда муҳожирлар сони АҚШ ҳудудида – 46,8 млн., Германияда – 12 млн., Россия ҳудудида – 11,9 млн. ни ташкил этган.  Аммо муҳожирлар даражасини абсолют сонда эмас, балки умумий аҳоли микдорига нисбатан фоизда ҳисобланса, янаям аниқроқ маълумотга эга бўлинади. Россия ҳудудида муҳожирлар сони умумий аҳоли миқдорининг – 7,7 %, Бирлашган Араб Амирлигида – 83,7 %, Австралияда – 27,7 %, Қозоғистонда  – 21,1 %, АҚШ да – 14,3% ни ташкил қилади.

 

2 – афсона. Ўрта Осиё ва Кавказдан кириб келаётган муҳожирлар оқими катта. Бу давлатлардан Россия ҳудудига кириш учун виза режими қўйилиши муҳожирлар оқимини камайтиради.

1457464871_1838384301

Албатта йўқ. АҚШ ҳамда Мексика давлати бунинг яққол далили. Бу давлатлар ўртасида виза режими ўрнатилган бўлишига қарамай, ноқонуний чегарани кесиб ўтган муҳожирларнинг 52% ини айнан мексикаликлар ташкил этади.

Худди шундай масалан, Тожикистон билан Россия ўртасида виза режими ўрнатилса, тожиклар визаси йўқ узоқ давлатга йўл олишмайди, балки ноқонуний тарзда бўлса ҳам Россия ҳудудига киришга ҳаракат қилишади, сабаби ҳар бир муҳожир иш танлашда ўз мамлакатига яқин ҳамда бойроқ давлатни танлайди.

 

3 – афсона. Нолегал иммиграция билан курашиш зарур, легал иммиграция  муаммо туғдирмайди.

migrantov-vydvoryayut Ҳакикатда эса олиб бориладиган нолегал миграцияга қарши чоралар ўзга давлат ҳудудида истиқомат қилаётган миллионлаб муҳожир аҳолининг ғижинига тегади халос. Европа давлатларида олиб борилаётган сиёсат қонуний ҳужжат асосида истиқомат қилаётган муҳожирларга нисбатан  маҳаллий аҳоли нафратининг ҳамда ксенофобиянинг (кимдандир ёки нимадандир қўрқиш, нафратланиш ҳисси)  кучайишига олиб келмоқда.

 

4 – афсона. Муҳожирларнинг ҳатти – ҳаракати ва ўзини тутиши маҳаллий аҳоли ғазабини келтиради.

581_900

Маҳаллий аҳолининг муҳожирларга муносабати бир неча асрлик қонунларга бўйсунади. Исроил ҳамда 21 та Европа давлатларида ўтказилган илмий текширувлар шуни кўрсатадики, бу давлатлардаги муҳожирлар таркиби турлича бўлиб, маҳаллий аҳоли қанчалик қашшоқ ва маданиятсиз бўлса, муҳожирларга бўлган этник қаршилик, ишончсизлик ҳисси шунча  юқори. Қизиғи шундаки, муҳожирлар орасидаги юқори даражадаги ишсизлик худди шундай юқори хавф-хатар ҳиссини туғдиради. Бу ерда гап нафақат ксенофобия, балки рақобат ҳақида ҳам кетяпти: паст малакали хамда паст маошли ишга рози муҳожирлар шу иш вакилларида уларга нисбатан кўпроқ нафрат ҳиссини уйғотади.

 

5 – афсона. Муҳожирлар маҳаллий аҳолига нисбатан кўп жиноят содир этишади.

152a050cfc410a9e05bdc87931070934Статистик маълумотлар бунинг аксини кўрсатади. Унга кўра Россия ҳудудида содир этиладиган жиноятларинг атиги 2 фоизи муҳожирлар томонидан амалга оширилади. Йилдан йилга ўзгариб бораётган ва янада мукаммалаштирилаётган миграцияга оид қонунлар муҳожирлар томонидан амалга ошириладиган жиноятларнинг пасайишига сабаб бўлмоқда. Ички Ишлар Вазирлиги маълумотига кўра нолегал мигрантлар сони 2016 йилда 2015 йилга нисбатан икки баравар камайган, маъмурий қонунбузарликлар сони ҳам 2015 йилга қараганда анча кам. 2016 йилда депорт қилинганлар сони – 229,013 ни , 2015 йилда эса бу сон – 490,893 ни ташкил этган.

 

6 – афсона. Муҳожирлар – маҳаллий аҳоли ишсиз қолишининг асосий сабабчиси.

 

 originalҲақиқатда эса муҳожирлар ва маҳаллий аҳоли турли иш манбаларини маъқул кўришади. Меҳнат муҳожирлари асосан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ҳамда ободонлаштиришда банд бўлса, маҳаллий аҳоли  давлат идоралари  ва «қоғозбозлик» ишларида банд. Бундан кўриниб турибдики, «қора ишлар» маҳаллий аҳолида қизиқиш уйғотмайди ва бундай паст ишда ишлашни улар ўзларига эп кўришмайди.

Манба: fishki.net

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya