Мақола

867 12/01/2023

Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясининг Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатгани Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари томонидан ўрганилди.

Россия-Украина қарама-қаршилиги оқибатлари Ўзбекистон иқтисодиётига асосан инфляция, ташқи савдо, аҳолининг бирламчи ва иккиламчи даромадлари, кўчмас мулк соҳаси орқали таъсири таҳлил қилинди.

Ушбу таҳлилда 2022 йилнинг 10 ойи учун статистик маълумотлардан фойдаланилди. Жиддий таъсирлар 2022 йил март ойидан бошланиб, кейинги 18 ой учун 3 хил сценарийда (хом ашё нархи ошиши, пул ўтказмаларининг камайиши, меҳнат бозори қисқариши) тахмин қилинди.

Дунёда инфляция асосан озиқ-овқат ва энергия нархларининг кескин кўтарилиши ҳисобига содир бўлаётган бўлса, Ўзбекистонда аксарият энергия нархлари давлат назоратида бўлганлиги сабабали инфляциянинг тезлашишига асосан озиқ-овқат ва хизматлар нархларининг ўсиши сабаб бўлмоқда.

2022 йил февраль ойида йиллик озиқ-овқат нархлари ўсиши 13,1 фоизгача секинлашган бўлса, октябрь ойига келиб 16,3 фоизгача кўтарилди. Мазкур даврда меҳмонхона ва ресторан хизматлари нархлари йиллик ўсиши 14,7 фоиздан 23,3 фоизгача тезлашди. Бу Ўзбекистонга Россиядан кўплаб фуқароларнинг кириб келиши  билан боғлиқ бўлди.

2022 йил март-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг Россияга экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 47 фоизга ошди.

Шундай бўлсада, глобал бозорларда товар ва хом ашё нархларининг сезиларли кўтарилиши номинал экспорт ҳажмининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда.

Мисол учун, март-октябрь ойларида Россияга пахта ип калаваси экспорти 41 фоизга ортган.

Аммо ушбу даврда пахта толаси нархлари ўзгаришини ҳисобга олинганда, реал ўсиш 8 фоизни ташкил қилди.

Таъкидлаш керакки, 2022 йилда сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курсининг барқарорлашуви маълум даражада ташқи шокларнинг салбий таъсирини юмшатди.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистонга россиялик 318 минг нафардан ортиқ фуқаро келган.  Бу ҳақда АТВ-1 интернет нашри хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация