Мақола

1 953 20/07/2023

Матвиенко қурилишда меҳнат муҳожирларига қарамлик масаласини ҳал қилишга чақирди.

Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко Россия қурилиш индустриясини меҳнат муҳожирларига ҳаддан ташқари қарам деб атади. Унинг бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин билан очиқ мулоқотидаги баёнотини ТАСС ахборот агентлиги келтирган.

Унинг таъкидлашича, қурилиш фаол ривожланаётгани ҳисобига, кадрлар масаласи жуда кескин, ишчилар етишмовчилиги эса асосан мигрантлар ҳисобидан қопланади. Матвиенко ўз мутахассисларини тайёрлашга эътибор қаратишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу нафақат хорижий ишчиларга қарамликни камайтиради, балки пул маблағларини Россия иқтисодиётида олиб қолишга ҳам имкон беради.

2022 йилнинг баҳорида Хуснуллин кадрлар етишмаслигини қурилиш соҳасидаги асосий қийинчиликлардан бири деб атаган эди. Бироқ, жорий йилнинг июн ойида ТАСС агентлигига берган интервюсида Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Никита Стасишин қурувчилар тақчиллиги йўқлигини таъкидлаган, рублнинг мустаҳкамланиши фонида меҳнат муҳожирлари учун Россияда ишлаш фойдалироқ бўлганини айтган эди.

Аввалроқ бош вазир ўринбосари Татяна Голикова Россиянинг технологик суверенитети учун кадрлар етишмаслигини тан олганди. Унинг сўзларига кўра, яқин беш йил ичида бунга эришиш учун мамлакатда камида бир миллион ишчи жалб қилиниши керак.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация