Мақола

1 773 28/02/2023

Россия Федерацияси Қурилиш вазирлиги бу соҳада 200 минг нафар ишчи етишмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қурилиш вазирлигининг кадрлар маркази раҳбари Елена Сенкевич “Хабаровск ўлкасининг ёш қурувчиси” форумига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ҳозирги пайтда қурилишларга 200 мингга яқин, уй-жой коммунал соҳасига 90 минг ишчи етишмаяпти. Биз барча субъектлар бўйича таҳлилларни тўплашимиз учун сўровнома юборган тармоқларда 85 тадан 78 таси маълумот берди. Айтишимиз мумкинки, бу кўрсаткич ҳақиқатга жуда яқин”, — деди Сенкевич.

Хабаровск ўлкасида ҳозирда қурилишда 45 минг ишчи меҳнат қилмоқда, бу ерда 3,5 минг нафар қурилиш мутахассислари етишмайди, деди вилоят ҳукумати раиси ўринбосари Керим Сунгуров.

Бутунроссия миллий қурилиш сиёсати маркази раҳбари Александр Моорнинг айтишича, корхоналар, тадбиркорлар ва таълим муассасаларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги учун қурилиш соҳасида кадрлар сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

“Бир вақтнинг ўзида бундай тадбир ва форумларни ташкил этишда машғул ҳамкасбларимиз билан биргаликда кадрлар сиёсати стратегиясини шакллантирмоқчимиз ва унда ана шу ишчилар етишмаслигига барҳам бериш ниятидамиз. Таълим муассасалари , компаниялар ва тадбиркорлар ўртасида зарур бўлган янги кўприкларни яратмоқчимиз”,- деди Моор.

Унинг таъкидлашича, федерал ҳукумат 2030 йилгача Россия Федерациясининг қурилиш индустрияси ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш стратегиясини 2035 йилгача прогноз билан тасдиқлаган.

Иқтисодиёт фанлари номзоди Михаил Беляев МЕДИА МИГ нашрига берган интервьюсида қурилиш соҳасида ишчилар етишмаслиги муаммоси ҳақиқатдан йироқ эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ишчилар бор, лекин уларни соҳага ишга жалб қилиш учун меҳнат шароитларини яхшилаш керак.

“Ишчиларни жалб қилиш учун корхоналар иш ҳақини ошириши керак, улар эса буни хоҳламайдилар. Менимча, бу ўйлаб топилган муаммо. Қурилиш компаниялари фақат ойлик маошларини ошириб, мамлакатимизда яшовчи фуқароларни иш билан таъминлаши керак. Шу масала ҳал бўлгач, ишчилар тақчиллиги бўлмайди”, – деди Беляев.

Манба: МЕДИА МИГ нашри.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация