Maqola

1 006 15/04/2022

Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Москва шаҳрида Россия ва Қирғизистон ўртасидаги Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда томонлар темир йўл ва автомобил алоқаларини қайта тиклашга келишиб олди.  Бу ҳақда кеча, 14 апрел куни Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълумот берди.

«Қирғизистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши якунлари бўйича санитария-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда яқин вақт ичида икки давлат ўртасида темир йўл ва автомобил йўллари орқали йўловчи ташиш жараёни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди», – дея қайд этилади Москвада бўлиб ўтган йиғилишнинг якунлари тўғрисидаги ҳисоботда.

Аввалроқ, 2022 йил 11 апрелдан Қозоғистон барча чегарадош давлатлар билан қуруқликдаги чегараларини очгани ва Россиядан Қозоғистонга кирди-чиқди қилиш мумкин ёки йўқлиги ҳақида хабар бергандик.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya