Мақола

737 06/09/2023

Сўнгги пайтларда Тожикистон вакилларининг меҳнат миграцияси муаммоларини муҳокама қилиш учун Россияга ташрифлари тез-тез бўлса-да, бироқ жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш бўйича ҳаракатларни ҳисобга олмаса, Москва ва Душанбе ҳалигача жиддий муваффақиятларга эриша олмаган.

2023 йилнинг 29 август куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ўзининг тожикистонлик ҳамкасби Рамазон Ҳамро Раҳимзода билан учрашди. Томонлар миграция ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Бу масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳар икки давлат учун алоҳида аҳамиятга эга: Россия Федерациясида миллионлаб тожикистонлик меҳнат муҳожирлари бор. Жаҳон банки иддао қилишича, 2022 йилда Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 49 фоизи (5,2 миллиард доллар) меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари ҳисобига шаклланган. Ишчи кучи экспорти Душанбе учун ҳаётий муҳим масала, лекин Москва учун ҳам бу алоҳида йўналиш бўлиб, усиз мамлакат иқтисодиёти яшай олмайди. Россия демографик қийинчиликлар ва қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларида ишчиларга бўлган талабнинг кескинлиги туфайли Тожикистон, шунингдек, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган меҳнат муҳожирларини рад эта олмайди.

Буларнинг барчаси Москва ва Душанбени ҳамкорликни ривожлантиришга мажбур қилмоқда, бироқ ҳозиргача ҳақиқий муросалардан кўра бир томонлама ҳаракатлар кўпроқ бўлган.

Томонлар уюшган жиноятчиликка қарши кураш масаласида яхши ҳамкорлик қилмоқда, бироқ меҳнат миграцияси бўйича сезиларли силжиш кузатилмаяпти. Тожикистон томони вақти-вақти билан сиёсий тусдаги баёнотлар билан чиқади ва Москва бу йўналишни бутунлай Ички ишлар вазирлигига бериб қўйган.

“Россия қонунчилиги бузилиши ҳолларининг ярми тожиклар ва бошқа чет эллик ишчиларнинг патентсиз ва рўйхатдан ўтмай ишлашидан иборат. Бирор киши Россия Федерациясига ишлаш учун келса, у яшаш учун жой топиши керак. Шунинг ортидан одамлар рўйхатга олинган, аммо яшамайдиган резина квартиралар пайдо бўлган. Буларнинг барчаси мамлакатда махсус хизматни – масалан, илк келган одамларга уй-жой бериш ва рўйхатга олиш учун шаҳар ва давлат ётоқхоналари тармоғини яратиш зарурлигини кўрсатади. Иккинчи муаммо – патент тўлови. Уни келган муҳожир бирор нарса ишлаб топгандан кейин эмас, балки мамлакатга келгандан сўнг дарҳол тўлаши лозим. Ушбу оғирликлар ишчиларга машаққат туғдиради ва кейинги қонунбузарликларни келтириб чиқаради», дейди Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети профессори Александр Сафонов.

Россияда миграция масаласи Ички ишлар вазирлиги томонидан назорат қилинади, қонунбузарликларни қайд этиб, процессуал қарорлар қабул қилади, аммо профессорнинг сўзларига кўра, бу тартиб иқтисодиёт нуқтаи назаридан мақбул эмас. Миллий иқтисодий муаммоларни давлат органи яхшироқ ҳал қилган бўларди.

“Бу ерда Россия томонида кўпроқ муаммолар бор. Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, чет эл фуқароси мамлакатда 12 ойгача қолиши мумкин, кейин у ҳудудни тарк этиши ва бунинг учун пул сарфлаб, яна кириши керак. Баъзи иш берувчилар учун кўпроқ вақт квоталарини бериш тўғри иш бўларди, эҳтимол бу тамойилни патентга ўтказиш ҳам мумкиндир. Россияда хориж ишчи кучи билан ишлашга халақит берадиган кўплаб қонунчилик найранглари мавжуд”, – дейди Сафонов.

Бироқ Тожикистон Россия билан давлатлараро музокараларда бу масалаларни ҳал қилмайди. Ушбу республика расмийлари ўз фуқароларини доимий равишда депортация қилиш сабаблари ҳақида унчалик ташвишланмайди ва потенциал муҳожирларнинг Россия юрисдикциясида қонунийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тизимли маълумотларини ташкил этишга уринмайди.
Душанбе баъзан ўз фуқароларининг ҳуқуқлари бузилганлигини даъво қилади ва Москва бунга жавобан ички қонунчиликнинг бузилиши ҳолатларини рўкач қилади, вазият муаммоларни ҳал қила олмайдиган икки томон монологига ўхшайди.

Тожикистон ишчи гуруҳларининг Россия шаҳарларига ташрифи ҳеч нарсани ўзгартирмайди, натижага фақат Москва ва Душанбе ўртасидаги конструктив мулоқот доирасида эришиш мумкин. Ечим МДҲ маконида ягона меҳнат бозорини яратишга ўтиш, шунингдек, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган муҳожирларни қабул қилиш ва уй-жой ва иш билан таъминлашнинг аниқ қоидаларини ишлаб чиқишдан иборат.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация