Россия билан Тожикистон ўртасидаги пул ўтказмаларини трансчегаравий провайдер бўлган “Тинькоф банк”орқали ўтказиш мумкин бўлди.
“Тинькоф банк” Тезкор пул ўтказиш тизимида давлатлараро пул ўтказмалари провайдерига айланди. Россиянинг “Хайс” банки мижози биринчи бўлиб Қирғизистондаги MBANKка 1000 рублни ўтказди, деб хабар беради Sputnik Тожикистон.
Янги хизмат қўшни давлатларга телефон рақами орқали бир зумда пул жўнатиш имконини беради. Шунингдек мижозлар ўзларининг карта рақамларидан фойдаланиб, қўшни мамлакатларга ҳам пул ўтказишлари мумкин.
Операциялар рублда, бошқа мамлакатлардан эса миллий валютада конвертация қилинган ҳолда амалга оширилади.
Келажакда “Тинькофф банк” бошқа банкларга тезкор пул ўтказмаларини ўтказишга ва 2022 йил охиригача хорижий молия институтлари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган.