Россия темир йўллари (РЖД): Россия ва Тожикистон ўртасида темир йўл алоқаси 30 августдан тикланади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Россия ва Тожикистон ўртасида йўловчи поездлар қатнови 2020 йилда COVID-19 пандемияси сабабли тўхтатилган эди. “РЖД”нинг хабар беришича 30 августдан бу йўналишдаги ҳаракат қайта тикланмоқда.
“Рохи Охани Точикистон” ДУК 2020 йил 17 мартда тўхтатилган темир йўл қатновининг тикланган жадвали ҳақида маълумот берди.
30 августдан Душанбе-Волгоград №329/330 йўналиши бўйича қатнов сешанба кунлари ҳафтасига бир марта Душанбе шаҳридан, Волгограддан жума кунлари амалга оширилади.
7 сентябрдан эса Хўжанд-Волгоград №359/360 йўловчи поезди ҳафтанинг чоршанба кунлари Хўжанддан, шанба кунлари эса Волгограддан жўнайди.