Maqola

796 01/08/2022

Россия ва Тожикистон ўртасидаги поездлар аввал белгиланган вақтдан ярим ой олдин – 30 август ўрнига 16 августдан қатновни бошлайди, деб хабар беради mfd.ru.

Тожикистон билан поездлар қатнови 16 августдан бошланади. “Рохи Охани Точикистон” ДУКнинг 319/320 сонли Кўлоб-Волгоград поездлари сешанба кунлари Кўлоб станциясидан, жума кунлари Волгоград станциясидан йўлга тушади.

Маълум бўлишича 329/330 сонли Душанбе-Волгоград поезди жадвалига ҳам ўзгариш киритилган. Поезд 27 августдан бошлаб, шанба кунлари Душанбедан ва сешанба кунлари Волгограддан ҳаракатланади.
Июль ойи ўрталарида “РЖД” (Россия темир  йўллари) Россия ва Тожикистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови 30 августдан қайта йўлга қўйилаётганини хабар қилганди.

Мамлакатлар ўртасидаги темир йўл қатнови 2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya