Maqola

2 289 11/03/2022

Россия Транспорт вазирлиги тезкор штабга халқаро қатновларда COVID-19 сабабли қўйилган чекловларни олиб ташлаш бўйича ариза топширди.

Бу ҳақда Давлат думаси ялпи мажлисида департамент бошлиғи ўринбосари Дмитрий Зверев маълум қилди.

«…Санитария-эпидемиология кўрсаткичлари билан рухсат этилган максимал ҳаракатчанликни таъминлаш учун нафақат автомобил, балки темир йўл қатновларига қўйилган чекловларни ҳам бекор қилиш учун ариза топширилган», — дейди Дмитрий Зверев расмий баёнотда.

Маълумот учун, бугун ҳаво транспорти федерал агентлиги COVID-19 сабабли саккизта давлатга қўйилган авиақатновлар чекловини бекор қилди. Булар — Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Эрон мамлакатлари.

Ijara firibgarligi: 5 qiz bir kechada ko‘chada qoldi

Navigatsiya