Мақола

372 01/11/2023

“Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги юк айланмаси 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида ўтган йилга нисбатан 38 фоизга ошди. Бу ҳақда Федерал божхона хизмати раҳбари Руслан Давидов Ўзбекистон божхона хизмати раҳбари Акмалхўжа Мавлонов билан музокаралар чоғида маълум қилди”, — дейилади хизматнинг Телеграм-каналдаги хабарида.

Россиядан Ўзбекистонга экспорт қилинадиган асосий маҳсулотлар ўғитлар, қора металл, нефт ва нефт маҳсулотлари, дон ва озиқ-овқат маҳсулотларидир. Ўзбекистондан Россияга импорт қилинадиган асосий маҳсулотлар пахта хомашёси, тўқимачилик, электроника, мева ва сабзавотлардир.

Россия ва Ўзбекистон божхона хизматлари раҳбарларининг музокараларида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши кўп жиҳатдан “Соддалаштирилган божхона йўлаги” лойиҳасининг амалга оширилиши билан боғлиқ экани таъкидланди. Мазкур лойиҳа доирасида томонлар ваколатли иқтисодий операторлар институтини ўзаро тан олиш тўғрисида келишиб олдилар, бу эса товарларнинг божхона расмийлаштирувини тезлаштириш ва соддалаштириш имконини беради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йил охиригача 12 миллиард долларга етиши мумкинлигини маълум қилган эди.

“…йил охиригача 12 миллиард [доллар] бўлади деб ўйлаймиз. Агар биз икки-уч йил давомида шу суръатда ўсадиган бўлсак, биз келишиб олган 20 миллиардга эришамиз», – деган у Кремл сайтида чоп этилган стенограммада.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация