Maqola

1 171 24/02/2022

Россиянинг 12 та аэропорти Украинада ҳарбий махсус операция бошлангани сабабли фаолиятини тўхтатди. Чекловлар 2 мартга қадар амал қилади.

Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви оқибатида 24 феврал куни Москва вақти билан соат 03.45 дан бошлаб Россия жанубидаги 12 та аэропорт парвозларига вақтинча чекловлар қўйилди”, – дейилади Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги матбуот хизмати хабарида.

Шундай қилиб, қуйидаги аэропортларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилган:

  • Ростов (Платов);
  • Краснодар (Пашковский);
  • Анапа (Витязево);
  • Геленжик;
  • Элиста;
  • Ставропол;
  • Белгород;
  • Брянск;
  • Орел;
  • Курск;
  • Воронеж;
  • Симферопол.

Россия авиация маъмурияти кейинги рейслар йўловчилари ва уларни кутиб олувчиларга аэропортларга келмасликни тавсия этмоқда.

Шу билан бирга, “Украэрорух аэронавигация хизматлари провайдери маълум қилишича, бутун Украина бўйлаб ҳам фуқаролик самолётларининг парвозлари тўхтатилган.

Migrant.mobi Россия ёки Украинага сафарни режалаштириб турган ватандошлардан Украина-Россия ўртасидаги вазиятга батамом ойдинлик киритилгунча ҳамда ҳарбий ҳаракатлар тўхтагунча сафарни ортга суриб туришни тавсия қилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya