Мақола

919 27/02/2023

Россия Федерациясида 14 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжатлари олиб қўйилган ва текинга ишлашга мажбурланган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Волгограддаги вакили Шерзод Каттахонов маълум қилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 февраль куни ишонч телефонига 14 нафар ўзбекистонликдан ёрдам сўраб мурожаат келиб тушган. Фуқаролар иш берувчи олиб қўйган паспортларини қайтаришда ёрдам сўраган.

Бу ҳолатни ўрганиб, Ўзбекистоннинг барча фуқаролари жорий йилнинг 19 январь куни Россияга пул ишлаш мақсадида келгани маълум бўлди.

Улар Екатеринбургдаги “ОЗОН” компаниясига ишга жойлашмоқчи бўлган. Белгиланган манзилга етиб келиб, ётоқхонага жойлаштирилган ва эртаси куни уларни компания омборига олиб боришган. У ерда ички имтиҳондан ўтиш зарурлиги ҳақида айтишган. Улар бу аттестациядан ўта олишмаган, бироқ бошқа бир Ўзбекистон фуқароси Х.А.улар билан боғланиб, Волгоград шаҳрида жойлашган паррандачилик фермасига ишга жойлашишни таклиф қилган.

Шаҳарлар орасидаги масофа қарийб 2000 километр, жуда катта бўлишига қарамай, ўзбеклар чорасизликдан иш таклифини қабул қилишади. Келгач, улар ижарага олинган квартирага жойлаштирилиб, бироздан кейин улар  иш шароитлари билан танишадилар. Бироқ меҳнат, яшаш шароити ва маоши эркакларга ёқмайди ва улар ишлашдан бош тортадилар.

Фақат  уларнинг янги иш берувчиси рад жавобини қабул қилмайди ва турар жой ҳамда йўл харажатлари учун пул тўлашмагунча уларга паспортларини бермаслигини айтади. Бундан ташқари, агар улар ишга бормасалар, у йигитларни квартирадан чиқариб юборишини айтади. Ҳаммаси бўлиб, эркак ҳар бир фуқародан 53 минг рублдан сўраган. Йигитлар уларнинг ҳеч бирида бундай пул бўлмагани учун ёмон шароитларга кўз юмиб, ишга киришга мажбур бўлишган.

Аввалига 9 февраль куни Ўзбекистон фуқаролари Волгоград вилоятининг Иловлевский тумани полициясига ёрдам сўраб мурожаат қилган, у ерда уларга  ишга бориш ва қарзларини тўлашни тавсия қилишган. Шундан сўнг улар Миграция агентлигига мурожаат қилишди.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Волгограддаги вакили Ш.Каттахонов зудлик билан фуқаро Х.А. билан боғланди.Телефон мулоқоти чоғида у ҳозирда Москвада эканлигини ва 11 февраль куни фуқароларга паспортларини қайтариб беришини ваъда қилган.

Ўша куни у ҳақиқатдан ҳам Волгоградга қайтиб келди, аммо у йигитларнинг шахсий ҳужжатларини бермади. Бундан ташқари, у фуқароларни оғир меҳнатга мажбурлай бошлади ва агар улар бўйсунмаса, бу вазият ёмонлик билан тугашини айтиб, таҳдид қилди.

12 февраль куни ўзбекистонликлар яна Агентликка мурожаат қилиб, ҳаётлари хавф остида эканини айтишган. Уларнинг барчаси зудлик билан шаҳар атрофидаги хавфсиз жойга жойлаштирилди. Натижада 6 нафар фуқаро ўз дўстлари билан ишлашга ва пул ишлагандан  сўнг ватанга қайтишга қарор қилишди.  Яна 8 нафар фуқарога зарур ҳуқуқий маслаҳат берилди.  Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консуллиги томонидан ўзбекистонликларга ўз ватанига қайтиш учун вақтинчалик гувоҳнома олишда ёрдам кўрсатилди.

Манба: upl.uz

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация