Maqola

802 12/07/2022

Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат мигрантлари бўйича ўзбекистонликлар биринчи ўринда туришини маълум қилди, деб хабар бермоқда Россия парламенти матбуот хизмати.

Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Россияда ишлаётган меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар биринчи ўринда туришини маълум қилди.

“Россияда 1,8 миллион нафардан ортиқ киши меҳнат қилади.Ўтган йили улар ватанларига 8 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ жўнатишди. Бу Россия ва Ўзбекистон иқтисодиёти тараққиётига қўшилган катта улушдир.”

Бу ҳақда Вячеслав Володин Москвада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нуриддинжон Исмоилов билан учрашувда маълум қилди.

Ўзаро суҳбатда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорлик фаол ривожланаётганлиги таъкидланди. Ўзбекистондаги олий ўқув юртларининг филиаллари сони бўйича ҳам Россия етакчилик қилмоқда.

2021 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 17,3 фоизга, 2022 йилнинг бирирнчи чорагида эса ўсиш 43 фоизни ташкил этди, – деб хабар беради Кursiv Мedia.

 

 

 

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya