Мақола

1 810 31/12/2022

“Мегафон” и Tele2 опреаторлари Янги йилда тарифларни оширади. МТС юқори банк комиссиялари учун компенсация тўлашни тўхтатади. “Билайн” пуллик хизматларни таклиф этади.

Россиянинг энг йирик уяли алоқа операторлари 2023 йил бошидан абонентларга тарифлар ошиши ҳақидаги хабарларни юборишни бошлади. Бу ҳақда 26 декабрда “Ведомости” нашри  хабар берди. Унинг хабарига кўра “Мегафон”нинг бир қатор абонентлари ва Tele2 мижозлари шундай билдиришномаларни олган.

МТС абонентларни ҳисобни тўлдириш учун банк комиссияларини тўлашда компенсациялар тўхтатилиши ҳақида хабар берди. “Билайн” мижозларга қўшимча пуллик хизматларни улаш ёки юқори ҳақ тўланадиган тарифларга ўтишни таклиф қилиб, қўнғироқ қилмоқда.

Шундай қилиб, “Мегафон”нинг баъзи абонентлари 17 январдан бошлаб тарифлар бўйича нарх 32,5 рублга кўтарилиб – ойига жами 357,5 рублгача ёки 55 рублгача кўтарилиб – ойига 595 рублгача ошишини айтишмоқда.

Tele2 учун 30 декабрдан бошлаб тарифлардан бири 60 рублгача ошиб, ойлик тўлов 500 рублни ташкил этиши мумкин. Баъзи компанияларнинг таъкидлашича, аксарият ҳолларда ўсиш ойига 50 рублдан ошмайди ва бу инфляция даражасига мос келади.

Ускуналарни сотиб олиш ва  тармоқлардан фойдаланиш нархининг ошиши

10 январдан бошлаб МТС  компания ҳисобига  тўлов ўтказиш учун нарх 0,1 фоиздан кам бўлса, ҳисоб рақамига пул ўтказиш харажатларини қоплашни давом эттиради. Акс ҳолда, балансни тўлдиргандан сўнг, тўлов суммасининг 1,142 фоизи миқдорида комиссия ушлаб қолинади.

Компаниялар хизматлар нархи ўсишини ускуналар ҳарид қилиш ва тармоқлардан фойдаланиш ҳақи ошганлиги билан изоҳлашмоқда.

Манба: ДW Медиа компанияси.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация