Йил бошидан буён мамлакатда хориж фуқароларини сохта рўйхатга олиш билан боғлиқ 660 мингта ҳолат аниқланган – улар рўйхатдан чиқарилган, жиноят ишлари қўзғатилган.
Бугунги кунда Россияда 6 миллионга яқин хориж фуқароси бор, уларнинг ярми – меҳнат мигрантлари. РФда 400 минг нафар талабалар, 750 мингга яқин вақтинча ва доимий истиқомат қилувчи хорижликлар бор, деди Россия ИИВ Миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова.
Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён мамлакатда хориж фуқароларини сохта рўйхатга олиш билан боғлиқ 660 мингта ҳолат аниқланган – улар рўйхатдан чиқарилган, жиноят ишлари қўзғатилган.
Шунингдек, йил бошидан буён сохта никоҳни қайд этиш билан боғлиқ 220 та ҳолат аниқланган. 2021 йил охиридан бери Россияда 3 миллионга яқин хорижлик мажбурий бармоқ изларини топширишган.
Казакова Россия фуқаролигини олган шахслар террористик ёки экстремистик характердаги жиноятларни содир этганда фуқароликни йўқотиши мумкинлигини эслатди. Энди бу рўйхат янада кенгайиши мумкин.
– Бу жиноятлар жамоат хавфсизлиги, ташқи хавфсизлик, мамлакат мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасида кенгаймоқда. Бошқа нарсалар қаторида, депутатлар Россия Федерацияси қуролли кучларини обрўсизлантириш, қуролли кучлар сафига қўшилгани ва уни қўллаб-қувватлаши асосида фуқароликни олиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишни таклиф қилишди, – деди Валентина Казакова (Интерфакс шархи).
Апрель ойи бошида Давлат Думаси биринчи ўқишда давлатга қарши оғир жиноятлар, террорчилик фаолияти, гиёҳванд моддалар савдоси ва ҳужжатларни қалбакилаштириш учун фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Ноябрь ойида Президент Владимир Путин армия ҳақидаги ёлғон фейклар тарқатиш, уни обрўсизлантириш, номақбул ташкилотларда иштирок этиш, ҳудудий яхлитликни бузишга чорлаш учун ЖКга фуқароликни бекор қилиш бўйича тузатиш киритди. (РФ Жиноят кодексининг 207.3, 280.3, 284.1, 280.1-моддалари). Бу ҳақда “Коммерсант.ру” хабар берди.