Меҳнат муҳожирларининг қайтиши кутилмоқда, лекин бу оммавий қайтиш бўлмайди.
Россиядаги тожик муҳожирларининг ишсизлик ва даромадлар камайиб бораётгани ҳақидаги шикоятларига қарамай Тожикистонлик экспертлар муҳожирларнинг қайтадиган жойи йўқ, деб башорат қилмоқда.
Абдумалик Кодиров, журналист:
— Назаримда, ҳа, меҳнат муҳожирларининг қайтиши кутилмоқда. Албатта, бу оммавий қайтиш бўлмайди, лекин меҳнат муҳожирларимизнинг маълум бир қисми, айтайлик, 20-25 фоизи қайтиб келади.
Сабаби аниқ: Ғарб санкциялари, Россия расмийлари нима демасин, Россия иқтисодиётига, айниқса, ватандошларимиз энг кўп иш билан банд бўлган қурилиш секторига қаттиқ зарба беради. Қолаверса, ишсизликнинг кучайиши россияликларни ўша кам маошли ишлар билан шуғулланишга мажбур қилади, яъни ахлат тозалаш, ҳожатхона қазиш, идиш ювиш… Бу эса меҳнат муҳожирлари учун иш ўринларининг қисқаришини англатади.
Биринчилардан бўлиб малака талаб қилмайдиган меҳнат билан банд бўлганлар — мардикорлар, курерлар, такси, микроавтобус ҳайдовчилари, коммунал хизмат ходимлари қайтиб келади. Яъни ўринлари осонликча Россия фуқаролари билан босилиши мумкин бўлган меҳнат мигрантлари қайтади. Россия расмийлари ҳар қандай йўл билан мутахассисларни ушлаб туради, чунки уларда ўзларининг рус мутахассислари етишмайди.
Бизнинг ҳукуматга тўхталсак, улар, албатта, бу қайтиб келган меҳнат муҳожирлари билан нима қилиш ҳақида ўйлашлари керак. Иш ўринлари яратиш бўйича қисқа ва узоқ муддатли дастурларни қабул қилишимиз зарур.
Фуқаролари Россияга меҳнат миграциясига кетган барча қўшниларимиз зудлик билан қандайдир профилактика дастурларини қабул қилмоқда, фақат биз ҳозирча жим турибмиз (ёки қабул қилсак ҳам, «айёрлик билан» қиляпмиз).
Кўплаб ўзбекистонлик қўшниларимиз ишлаш учун кетадиган ўша Жанубий Корея билан нега келиша олмаяпмиз? Келажакдаги истиқболларни ҳисобга олиш ва уларга тайёргарлик кўриш керак. Масалан, ҳозир Россия самолётлари ва ракеталари томонидан вайрон қилинаётган ўша Украинани олайлик. Уруш барибир, эртами кечми тугайди ва Украина “бутун дунё томонидан”оёққа турғизилади. Ва кейин у ерда миллионлаб ишчилар, айниқса қурувчилар керак бўлади. Бу ҳам амалдорларимиз ўйлаб кўриши керак бўлган мавзу.
Нега биз миграция масаласини тўғри йўлга қўйган мамлакатлар тажрибасини ўрганмаяпмиз? Нега биз Европа давлатларида ишлаш учун мос бўлиши мумкин бўлган даражада ўқитишни ташкил эта олмаймиз? Агар бу машғулотларни ўтказишга давлатнинг кучи ва имконияти етмаса, хусусий сектор шуғуллансин.
Абдулло Давлатов, шифокор, Россияга кўчиб кетган:
– Россиядан мигрантларнинг оммавий чиқиб кетиши эҳтимолдан йироқ эмас. Мавжуд вазият фақатгина Россиянинг молия-иқтисодий тизимига эмас, балки, эҳтимол, меҳнат донор-мамлакатларига ҳам жиддий зарба бериши мумкин. Чунки уларнинг иқтисоди ўша муҳожирларнинг пул оқимлари билан қаттиқ боғланган.
Бошқа томондан, ҳозирда Россия ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун барча кучларини сафарбар қилмоқда ва ишчи кучи талаб қилинадиган янги объэктлар яратиш жараёнларини фаоллаштирмоқда. Бу мигрантлар учун янги имкониятлар пайдо бўлишини англатади.
Менимча, Тожикистон ҳукумати вазиятни тезда ўзгартириш учун ресурслар ва имкониятларга эга эмас. Янги бозорларни излаш йўналишида
тегишли тузилмалар (Ташқи ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва бошқалар)нинг ишини фаоллаштириш керакдир балки. Масалан, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Канада ва бошқалар. Менимча, Буюк Британия элчихонаси ва Меҳнат вазирлиги аллақачон қишлоқ хўжалиги ишларига мигрантларни жалб қилмоқда.
Афсуски, Россияда тожик жамоат бирлашмалари самарали эмас. Улар Тожикистон ҳукумати билан биргаликда ҳозирги шароитда фермер хўжаликлари тармоғини, ҳозирда талаб катта бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гўшт-сут маҳсулотлар етиштиришни тез йўлга қўйишлари мумкин эди. Бундай ҳолда, Россиянинг ўзида ўн минглаб иш ўринлари пайдо бўлиш имконияти бўларди.
Тожикистон ўз йўналишини ўзгартириши ва IТ технологияларини ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратиши керак. Шахсан мен ишонаманки, халқимизнинг генетик интеллектуал кучи етарли! Ёшларни замонавий технологик ва IТ ресурсларига кўпроқ йўналтиришлари учун таълим ислоҳоти зарур.
Раҳмон Улмасов, иқтисод фанлари доктори, профессор:
– Россия-Украина воқеалари пайтида миграция нотинч вазиятга тушиб қолди. Нима деб аташдан қатъий назар, хоҳ уруш бўлсин, хоҳ махсус операция, биринчи навбатда меҳнат муҳожирларига таъсир қилади.
Аммо мен оддий ҳақиқатни тушунишимиз ва рус жамиятига етказишимиз кераклигидан бошламоқчиман. Россия фуқароларининг ишини мигрантлар эгалламайди, аксинча, Россияда иш ўринларини мигрантлар яратади! Кўряпсизми, бу мутлақо янги формула.
Махсус операциялар пайтида ва ундан кейин биринчи кучли зарба меҳнат муҳожирларига қаратилади.
Украинадан келган кўплаб қочқинлар Россия меҳнат бозорини тўлдириб, Марказий Осиё республикаларидан келган муҳожирларни сиқиб чиқаради. Россиялик иш берувчи славян миллатига мансуб муҳожирларга таянади. Бундан ташқари, Россияда жамоатчилик фикрини ўрганиш иммиграцияга қарши кайфият ва муҳожирларга фобиянинг йил сайин ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Биз юртдошларимиз қайтишини кутишимиз мумкин. Лекин, менимча оммавий қайтиш бўлмайди. Биринчидан, авиачипталар жуда юқори. Иккинчидан, Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам меҳнат бозори имкониятлари анча чекланган. Учинчидан, Россиядаги махсус операциялардан кейин иқтисодий ўсиш бошланади. Нега? Чунки барча бўш иш ўринларини тўлдириш керак. Бунинг учун ишчи кучи талаб этилади.
Келгуси йилларда меҳнат муҳожирлари учун янги манзиллар очилади. Унда Украина янгича рол ўйнайди. Жаҳон ҳамжамияти Украинани тиклаш учун катта молиявий
ёрдам ажратади. Тожикистон ҳукумати зудлик билан келишув тузиб, мигрантларни уюштирилган ҳолда бу давлатга жўнатиши керак.
Тожикистонлик муҳожирлар учун Украинадан ташқари яна учта йўналиш очилмоқда: Қозоғистон, Беларус ва Афғонистон.
Нега Қозоғистон? Келинг, фактларга мурожаат қилайлик. Инглиз тилидаги Eurasiaview.com журналида Эвросиёлик этник ва диний эксперт Пол Гобл “Қозоғистонликларнинг 10 фоизи эмиграция қилишни режалаштирмоқда” мақоласида шундай ёзади: “Эмиграция Қозоғистондаги иммиграциядан ошиб кетишда давом этмоқда, гарчи бугунги кунда у фақат этник эмас: йилда 1990 йилларда кетаётганлар славянлар эди, аммо ҳозир уларнинг кўпчилиги этник қозоқлар (бу январ воқеалари олдидан содир бўлди), бу эса Марказий Осиё давлатининг келажагига тобора кўпроқ таҳдид солмоқда, чунки кетаётганлар келаётганларга қараганда анча билимли ва фаолроқ. Январ воқеаларидан кейин ишлаш, кўчиб ўтиш, ўқиш, Греен Cард олиш учун мамлакатдан чиқиб кетишни хоҳловчилар сони сезиларли даражада ошди. Бугунги кунда саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида меҳнат ресурсларининг кескин танқислиги кузатилмоқда.
Беларус Республикасида ҳам худди шундай ҳолат.
Муҳожирларнинг ҳали ҳам қайтиб келадиган қисми қаерда ишга жойлаштирилиши мумкинлигига келсак. Ҳозир Тожикистонда мигрантларнинг касб-ҳунар эгаллаши учун ҳамма нарса қилинмоқда. Халқаро грантлар, хусусан, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан таълим ва кадрлар тайёрлаш марказлари очилмоқда. Қабул қилувчи давлатлар: Керакли муҳожирлар ўқитилган мигрантлардир.
Мигрант ишчи кучига эга мамлакатларнинг олтин фондидир. Шу боис Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар учун келгуси йиллар учун ҳамкорликда ҳаракат режаси ишлаб чиқилишини фойдали ва самарали деб биламан.