Мақола

686 04/11/2022

Яқинлашиб келаётган 2023 йилдан бошлаб Россияда қайта имтиҳон топширмаган мигрант ҳайдовчиларга автобусларни бошқариш тақиқланмоқда, оғир хасталикка чалинган россияликларнинг “правасини” эса умуман бекор қилиш таклиф қилинмоқда, деб ёзмоқда «Парламентская газета».

Агар мигрант Россияда бир йилдан ортиқ яшаб келаётган бўлса, у ўз Ватанида олган ҳайдовчилик гувоҳномасини Россияникига алмаштирмасдан туриб тижорат транспортини, шу жумладан автобусни бошқара олмайди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, фақат касбий тайёргарлик курсларидан ўтгандан кейин амалга оширилади.

Шу билан бирга, илгари маст ҳолда транспорт воситасини бошқаргани учун жавобгарликка тортилган шахслар имтиҳонларга киритилмайди. Шунингдек, автомобил бошқариш учун халақит қилиш мумкин бўлган касаллик аниқланган мигрантларни ҳам автомобил ҳайдашдан четлаштириш таклиф қилинмоқда.

Мигрантлар ҳайдовчилик гувоҳномасини нимага ўзгартириши керак?

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда Россия автомобил йўлларида хорижлик ҳайдовчилар айби билан 5062 та ЙТҲ содир бўлиб, уларда 431 киши ҳалок бўлган, 6709 киши жароҳат олган. Шу ўринда, ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубовнинг қайд этишича, асосий эътиборни автобуслар билан содир этилган холатларга қаратишмоқда экан.  “Қоидага кўра, – бу Россияга ўз Ватанларида олган ҳайдовчилик гувоҳномалари билан келишган хорижий давлатларнинг фуқаролари ҳисобланади. Аввалроқ эса, уларни, қоида тариқасида, жамоат транспортини бошқариш учун рухсат бериш керакми, деган савол кўтарилган эди”, деб эслатди Игорь Зубов Давлат Думасииннг қўмита йиғилишида.

Ҳукумат қонун лойиҳасида ҳайдовчиларга камида 12 ой ҳайдовчилик стажига эга бўлган тақдирдагина автобусни бошқаришга рухсат беришни таклиф қилмоқда.

Ҳудди шу қоида чет элда “права” олган россияликларга ҳам тегишли бўлади. Бу дегани, агар собиқ мигрант, Россия фуқаролигини олган, аммо ҳайдовчилик гувоҳномаси аввалги фуқаролиги бўлган Давлатники бўлса, демак, унга ҳам бу қонун тааллуқли бўлади.

Бироқ, Россия Федерацияси Конституциявий суди Россия Федерацияси фуқароларига илгари олинган бошқа давлатнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари асосида амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилгунга қадар автомашинани бошқаришга рухсат бермоқда.

Шу билан бирга, янги киритилаётган қоидалар военкомат томонидан ҳайдовчилик курсларида тайёргарликдан ўтган россияликларга, шунингдек, ҳарбий хизматчиларга тааллуқли бўлмайди. Қонун лойиҳасига, хорижликлар яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олган кундан ёки Россия Федерацияси фуқаросининг паспорти олган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин, уларнинг эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қоида ҳам киритилмоқда.

Мигрантлар учун  кам, россияликлар учун кўп

2023 йил 1 январдан бошлаб кўплаб транспорт компаниялари Россия фуқаролигига эга бўлган ходимлар фойдасига танлов қилишлари керак бўлади. Ҳукумат қарорига кўра, қуруқликдаги йўловчи ва юк ташишда ишчиларнинг фақатгина 24 фоизи мигрантлар бўлиши мумкин.

Аммо Удмуртия ва Краснодар ўлкасида келгуси йилдан бошлаб фақат Россия Федерацияси фуқаролари шаҳар ва шаҳар атрофи транспорти йўловчи ташувчи ҳайдовчиси сифатида ишга киришлари мумкин. Мигрантларни ҳатто такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашга ҳам олишмайди. Краснодар ўлкасида эса мигрантлар юк ташиш билан шуғулланиш тақиқланади.

Янги квоталар ёғоч кесиш, қурилиш ва транспортда хорижий ишчилар сонининг қисқаришига олиб келади. “Бугунги кунда бу жамият талаб “, деди Парламент газетасига Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси аъзоси Светлана Бессараб ва асосий урғуни россиялик ишчиларга бериш керак дейди.

Мулоҳаза

Бунақа қоидаларни киритишдан асл мақсад нима? Россияда маҳаллий халқни иш билан банд қилиш учун мигрантларни сиқиб чиқаришми? Агар Светлана Бессарабнинг  очиқдан-очиқ берган баёнотига ишонадиган бўлинса, демак шундай. Янада тўғрироғи, Россияда ишсизлар сони ортиб бормоқда ва ҳудди бошқа чораси қолмаганидан, энди Россия ҳукуматидагилар ҳайдовчилик билан даромад топиб юрган мигрантларни “нони тортиб” оладиган кўринади. Чунки, янги қоидаларга кўра, Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳали қандай талаблар қўйилиши ҳақида бирор бир маълумот мавжуд эмас.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация