Мақола

1 022 13/11/2023

Вазирлар Маҳкамасининг хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг болаларини Ўзбекистонга қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори ва Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилган эди.

Мазкур гуруҳ аъзолари Россиянинг турли шаҳарларида ўзбекистонлик болаларнинг сақланаётган жойи, уларнинг саломатлиги ҳақида маълумотларни аниқлаб керакли ҳужжатларни тўплаган. Натижада Россия Федерациясида қаровсиз қолиб кетган ўн икки нафар вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тошкентга олиб келинди.

Сафар давомида қабул қилиб олинган болаларнинг ҳар бири Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу эзгу ишларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳамкорлик қилгани айтилди. Ватанга қайтариб олиб келинган болалар ичида бир ёшга тўлмаган гўдаклар ҳам, 14-16 ёшли ўсмирлар ҳам бор.

Турли сабаблар билан қаровсиз қолган ўн икки нафар бола Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ва меҳрибонлик уйларига жойлаштирилди. Уларга малакали психологлар ёрдами кўрсатилмоқда. Олиб келинган болаларнинг яқинларини топиш, уларга соғ-саломат топшириш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация