Мақола

1 520 28/02/2023

Можаро 24 февраль куни, Невский проспектидаги «Гостиний двор» метро бекатига кираверишда маҳаллий вақт билан соат 11:50 да юз берган. Ҳужум қилган шахс милтиқдан  ўқ узган.

«Росгвардия» ходими Санкт-Петербургда қуролли ҳужумга учради. У шаҳар марказида шубҳали шахсни тўхтатмоқчи бўлганида оғир жароҳат олди, деб ёзди «Фонтанка» нашрига таяниб Meduza.

Можаро 24 февраль куни, Невский проспектидаги «Гостиний двор» метро бекатига кираверишда маҳаллий вақт билан соат 11:50 да юз берган. Ҳужум қилган шахс милтиқдан сочма ўқ узган.

Ўт очган киши Тигран Хачикян, 50 ёшли, асли ўзбекистонлик экани, иккита қурол, патрон, иккита “Молотов коктейли” ва мусиқий колонка билан Санкт-Петербург марказига боргани ва ОМОН машинасига қарата “Молотов коктейли”ни отмоқчи бўлгани айтилмоқда.

Ушбу шахс метрога кираверишда колонкада «Муқаддас уруш» қўшиғини қўйган ва милтиқни қўлига олган. Миллий гвардия ходими унинг ёнига келганида у: «Йўқол!» деб бақирган ва отишни бошлаган. Видеокузатув камераси тасвирига кўра, иккита ўқ узилган. Шундан сўнг, яқин атрофдаги полиция ходимлари етиб келиб, уни қўлга олишга муваффақ бўлган.

Жароҳатланган полициячи Мариинский шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган, унинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Хабарга кўра, қўлга олинган шахс сўроқ пайтида «намойишлар ўтказиш тақиқлангани», шунингдек, «талон-торож қилинаётган халқ ва тақиқланган митинглар» сабабли шу ишга қўл урганини тан олган, деб ёзади “Кун.уз”.

Тергов қўмитаси ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация