Мақола

1 578 28/09/2022

Россиядаги «Агора»ҳуқуқни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Павел Чиков чегара пунктларида чегарачилар томонидан берилган иккита рад жавоби суратларини илова қилди.

Чиков Қозоғистон билан чегарада — Курган вилоятидаги чегара пунктида ва Саратов вилоятидаги чегара пунктида чегарачилар томонидан берилган иккита рад жавоби суратларини илова қилди. Бу ҳақда “Дарё.уз” нашри хабар берди.

Иккала ҳужжатда ҳам бу одамларга ҳарбий комиссариатлар қарори асосида Россиядан чиқиб кетишга рухсат берилмагани айтилган.akana.u

«Погранконтроль» Telegram-канали обуначиларидан камида беш киши ҳам Россия-Қозоғистон чегараси орқали чиқиб кетишга рухсат берилмагани ҳақида маълум қилди.

21 сентябрь куни сафарбарлик бошланганидан кейин Россиянинг баъзи қўшни мамлакатлар билан чегараларида навбатлар юзага келди. Шундан кейин Грузия ва Қозоғистон билан чегараларда айрим одамларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар пайдо бўлди.

Дастлаб Россия ҳудудларидаги ҳарбий комиссарлар сафарбарлик бўйича армияга чақирилиши керак бўлган одамларга ўз шаҳри ёки туманини тарк этишни тақиқлаганди, бироқ 23 сентябрга келиб, уларнинг буйруқларида Россиядан чиқиш кетишга нисбатан тақиқлар пайдо бўлди.

Meduza манбалари маълум қилишича, ДХР, ЛХР ва Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятларидаги босиб олинган ҳудудларда «референдум» тугаганидан кейин сафарбарлик ёшидаги эркакларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқланиши кутилмоқда. Тақиқ 28 сентябрь куни киритилиши мумкин.

Россияда нималар бўляпти?

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. «Ватанимиз, яхлитлигимизни ҳимоя қилиш учун қисман сафарбарликни қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Россия раҳбари.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида 300 минг захирадаги аскар чақирилади. Унинг сўзларига кўра, бу Россия сафарбарлик ресурсининг тахминан 1 фоизини ташкил қилади. Хизмат ўтаб бўлган, ҳарбий-ҳисоб мутахассислиги ва жанговар тажрибага эга бўлганларгина чақирилади. Талабалар ва шошилинч хизмат ҳарбий хизматчилари сафарбар этилмайди, деган эди Шойгу.

Армияга чақириладиган одамлар сони кўрсатилган банд сафарбарлик ҳақидаги фармонда махфийлаштириб қўйилган. «Новая газета. Европа» нашри хабарига кўра, ушбу бандда бир миллион киши армияга чақирилиши ҳақида айтилади. Meduza’нинг федерал вазирликлардан бирига яқин манбаси айтиб беришича, армияга 1,2 миллион кишини чақириш режалаштирилмоқда.

Сафарбарлик ёши қанақа?

Ҳукумат баёнотига кўра, Россияда биринчи навбатда 35 ёшгача оддий аскарлар ва сержантлар, 50 ёшгача бўлган кичик офицерлар, 55 ёшгача бўлган катта офицерлар сафарбар этилади. Айни вақтда, аскарлар ва сержантлар 50 ёшгача, катта офицерлар эса 70 ёшгача захирада туради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация