2023 йил 1 январдан Россияда чет эллик талабаларга таълим олиш мақсадида вақтинча яшаш учун рухсатнома -“РВПО” олиш имконига эга бўлдилар.
Бу юртдошларимиз учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва мамлакатда қолишини соддалаштиради.
Биз ҳар доимгидек бу борадаги энг муҳим фикрларга ойдинлик киритдик.
Ким “РВПО” олиши мумкин?
Бу ҳужжатни Россияда кундузги таълим тизимида ўқиётган визали ва визасиз чет эллик талабалар олишлари мумкин.
”РВПО” қанча муддатга берилади?
Мазкур рухсатноманинг амал қилиш муддати талабанинг таълим дастури, яъни олий ўқув юртидаги ўқиш муддатига ва ўқиш тугаганидан сўнг 180 кунга тенг. Бундай мақомни ҳар йили қайтадан тасдиқлаш шарт эмас.
“РВПО” олиш учун қаерга бориш керак?
Таълим олаётганларга яшаш учун вақтинча рухсатномани олиш учун талаба ўқиётган ҳудуддаги Ички ишлар вазирлигига ариза ва давлат таълим ёки давлат илмий ташкилотига ўқишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан ариза топшириш керак.
“РВПО” бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорлар 2 ой ичида қабул қилинади.
Чет эллик талабалар олий ўқув юртини тугатгач, доимий яшаш учун рухсатнома-“ВНЖ” олиш учун ҳужжатларини топширишлари мумкин.
Манба: Мол Булак.