Maqola

856 01/07/2022

Айни пайтда Россия олий ўқув юртларида 345 мингдан зиёд чет эллик талабалар таҳсил олишмоқда. Эндиликда улар учун ажратилган квоталар сони икки баравар кўпаймоқда,- деб хабар беради Россия фан ва олий таълим вазири Валерий Фалков.  

“Бугунги кунда Россияда жуда кўп мамлакатлардан келиб, таҳсил олаётган 345 098 нафар талаба бор. Юртимизда билим олаётганлар орасида – Қозоғистон ёшлари етакчилик қилмоқда. Умумий ҳисобда қозоғистонликлар 60 минг нафарни ташкил этади, кейинги ўринларда Ўзбекистон, Туркманистон, Хитой ва Ҳиндистон турибди. Биз Россиядаги олий ўқув юртларига янада кўпроқ талабаларни ўқишга жалб қилиш учун ҳукумат қарори билан квоталар сонини икки баробар оширяпмиз”, – деди Фальков Давлат думасида душанба куни сўзлаган нутқида.

Унинг фикрича, РФда таълим сифати янада яхшиланса, қизиқарли лойиҳалар йўлга қўйилса, илмий фаолиятни яхшилашга эришилса. чет эллик ёшлар Россияга янада кўпроқ келишади.

Ўзбекистон ёшлари орасида Россияда таълим олаётганлар ва энди ўқишга кириш истагида бўлганлар жуда кўп. Ўзбек ёшларининг кўпчилиги рус тилида бемалаол сўзлашишади. Бу Россияда ўқиш ва яшашга кенг йўл очиб беради. Ҳозир ҳам ёшларимиз талабаликка умид қилиб, турли олий ўқув бюртларига кириш учун ҳаракатни бошлаб юборганлар.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya