Мақола

1 630 05/01/2023

Чет эл фуқароларининг нақд пулсиз тўловлари учун Россияда яқин келажакда “Сайёҳ картаси” (Карта туриста) чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Россия  бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко маълум қилди.

“Ҳукумат Иқтисодий ривожланиш вазирлигига шундай картани ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган. Бу виртуал карта бўлиши ёки “Мир” пластик картаси бўлиши мумкин. Карта резидентга мамлакатга киришда уни тезда фаоллаштириш, унга керакли миқдордаги маблағни ўтказиш ва мамлакатни тарк этишда мазкур маблағларни халқаро карталарга қайтариб ўтказиш имконини беради”, – дейди Чернишенко “Россия 24” телеканалаига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра “Марказий банк бу масала билан фаол шуғулланмоқда ва бу иш яқин келажакда амалга оширилади”.

Бош вазир ўринбосари шунингдек, жорий йилнинг тўққиз ойида Россияга 7,5 миллиондан кўп хорижлик фуқаролар кирганини таъкидлади.

Аввалроқ Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников Россияда хорижликлар учун “Сайёҳ картаси” яратилишини маълум қилганди. Бунгача Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Иванов хорижликлар учун ягона электрон виза тизимини ишга туширишга тайёр эканликлари ҳақида гапирганди, деб ёзади “Известия” нашри.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация