“Росстат” якуний ҳисоботининг 2022 йил натижаларига кўра, Россияда автомобиллар ўртача 24 фоизга, хорижий автомобиллар эса бирданига 40 фоизга ошган. Нархлар 2023 йилда ўсишда давом этадими ва автомобиллар нархи қанча бўлади?
Autonews.ru танишиб чиққан “Росстат” маълумотларига кўра, 2022 йилда Россияда янги енгил автомобиллар нархи 24,33 фоизга ошган. Бу 2002 йилдан бери юритилаётган статистикада рекорд кўрсаткичдир.
Машина савдосида энг қимматлашгани янги хориж автомобиллари бўляпти, бироқ маҳаллий маркадаги автомобилларнинг нархи ҳам ошган. Нархлар кўтарилиши туфайли харидорларнинг машиналарга талаби ҳам пасайди. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, 2023 йилда автомобил ҳаридорлари қиммат хориж машиналарини сотиб олишга қурби етмай эски нархда арзон классдаги автомобилларни олишга мажбур бўлишади. Биз нархнинг нима сабабдан ошганини ва 2023 йилда автомобиль нархлари қандай бўлишини аниқлаймиз.
Хориж автомобиллари 40 фоизга қимматлашди
2022 йилда енгил автомобиллар нархларининг ўсиши “Росстат” статистик маълумотларни юритган вақт давомида рекорд даражага етди.
2021 йилда, пандемия даврида автомобиллар нархи бир йил ичида 14,48 фоизга ошган эди. Яна бир чўққи 2015 йилда кузатилган, ўшанда рублнинг заифлашуви сабабли автомобиллар нархи 12,49 фоизга ошган.
Энг муҳими, 2022 йил охирида Россияга олиб кириладиган ва шу ерда ишлаб чиқариладиган хорижий брендларнинг янги маҳсулотлари 39,11 фоизга қимматлашди. Шу билан бирга, маҳаллий брендларнинг янги енгил автомобиллари, асосан Lada ва УАЗ, 2022 йил охирида Россияда пайдо бўлган маҳаллий Москвич ва Evolute маркалари 29,65 фоизга ўсди. Ишлатилган хорижий автомобиллар умумий кўрсаткични тузатишга ёрдам берди – уларнинг нархи атиги 6,75 фоизга ошди.
Автомобил нархи инфляциядан ошиб кетди
Енгил автомобиллар нархларининг кўтарилиши инфляциянинг умумий даражасидан ҳам ошиб кетди. “Росстат” маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатда товарлар ва хизматлар нархининг умумий индекси (ИПЦ) 11,94 фоизга ўсган.
Автомобиль нархларининг ўсиш чўққиси 2022 йилнинг март ойида, янги хорижий автомобилларни етказиб бериш тўхтатилган ва Россия автомобиль заводлари бутловчи қисмлар етишмаслиги сабабли ишлаб чиқаришни музлатиб қўйган пайтга тўғри келди. Кейинги ойларда автомобиллар нархи бироз ўзгарди ва ишлатилган хорижий автомобиллар декабрь ойига келиб баҳордагига нисбатан 8 фоизга арзонлашди.
Автостат агентлиги ҳар бир автомобиль модели учун қуйидаги кўрсаткичларни беради. Шундай қилиб, бозордаги энг машҳур ўнта автомобиль орасида Lada Granta нархи энг кам ўсгани бўлиб – 13% га, 598,8 минг рублдан 678,3 минг рублгача ошди.
Chery Tiggo 4 кроссовери бирданига 1,139 млн дан 1,999 млн рублгача ошди.
Қуйидаги жадвалда автомобилларнинг нархи қанчалик ошганлиги ҳақида билишингиз мумкин.
Экспертларнинг фикрича, автомобиль бозорида 2023 йилда иккита тенденция ҳукмронлик қилади. Бир томондан, санкциялар туфайли баъзи “дефицитлар” давом этади, яъни 2022 йил бошига қадар машҳур бўлган харидоргир моделлар нархининг ҳам ошиши давом этади.
Бошқа томондан, аҳолининг харид қобилияти ўсиши ҳам кузатилмайди. Бу эса, базорда бюджет моделларининг улуши ошади, демак, уларнинг нархи ҳам ўсишда давом этади. Бу маҳаллийлаштирилган Лада автомобиллари ва параллел импорт каналлари орқали олиб кирилаётган арзон моделларига талаб ўсиши мумкин дегани.
Манба: Autonews.