Maqola

877 07/08/2022

Читать на русском языке

2023 йилдан бошлаб ҳар йили Россия Федерациясига келган иқтидорли хорижлик талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида грантлар ажратиш дастурлари белгиланади.

РФнинг ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинган 2022.29.07 даги 1352-сонли қарор иқтидорли хорижлик талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур қарорга кўра 1500 нафар бакалавр, магистратура ва махсус олий таълим йўналиши бўлимларида ўқийдиган иқтидорли хорижлик талабаларга ёрдам кўрсатилади. Уларга ойлик стипендия, Россияга келиш-кетиш учун транспорт харажатлари қоплаб берилади. Талабаларга ойига 13 617 рубль ойлик тўлов ажратилади, “ДМС” полиси ва ётоқхона учун тўловга ёрдам кўрсатилади.

Бундай моддий ёрдамни қўлга киритиш учун ўз ўрнида талабаларнинг баҳолари “яхши”дан паст бўлмаслиги керак.

Магистратура, аспирантура ва ординатуранинг кундузги ёки сиртқи бўлимларида илмий ва илмий-педагогик дастурлар йўналишида ўқиш билан бирга меҳнат қилувчиларнинг 4000 нафарига ойига 27 234 рубль ойлик тўлов ажратилади, шунингдек уларнинг ўқиш даври мобайнида “ДМС”полисидан фойдаланиш имкони яратилади.

Кундузги қўшимча касб дастурлари бўйича таълим олувчилар ва РФ ҳудудида меҳнат қилиш мажбуриятини олганлардан 3000 кишига касб даструлари бўйича 72 академик соатга ҳақ тўлаб берилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya