Мақола

1 037 03/03/2023

Хорижлик фуқароларнинг Россияда кунлик аудиторияси 100 мингдан ортиқ бўлган йирик эълонлар сайтларига эгалик қилишига қўйилган тақиқ 1 мартдан кучга кирди.

Тегишли федерал қонунни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин имзолади, ҳужжат 2022 йил 29 декабрда ҳуқуқий ахборотлар расмий порталида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, хизмат эгаси бошқа давлат фуқаролигига эга бўлмаган Россия Федерацияси фуқароси, Россия юридик шахси ёки Россия Федерацияси назорати остидаги ташкилот, Россия   таъсис субъекти ёки Россия фуқароси бўлиши мумкин.  Рекламалар ва эълонлар берувчи сайт трафиги ҳисобини ҳар куни текшириб бориш кўзда тутилган. Шу билан бирга, мазкур қонун маркетплейсларга тааллуқли эмас.

Бундан ташқари, эълонларни жойлаштирувчи сайтлар эгалари улардан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш ва туҳмат қилувчи маълумотларни тарқатишнинг олдини олишлари шарт. Улар аудитория учун ягона ҳисоблагични ўрнатишлари керак.

Қонун “Роскомнадзор” томонидан эълонлар сайтлари реестрини (рўйхатини) яратишни назарда тутади. Регулятор бундай хизматлар эгаларидан ва бошқа шахслардан реестрни юритиш учун зарур бўлган маълумотларни сўраши мумкин ва у сўров олинган кундан бошлаб 10 кун ичида тақдим этилиши керак.

Агар эълонлар хизматида ноқонуний маълумотлар аниқланса, “Роскомнадзор” ресурс эгасидан бузилишларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Регулятор, агар сайтлар эгаси жойлаштирилган ноқонуний маълумотларни йўқ қилиш тўғрисидаги такрорий қарорга бир йил давомида риоя қилмаса, бундай онлайн хизматдан фойдаланишни чеклаш учун судга мурожаат қилиши мумкин.

Хизмат эгаси томонидан тартибга солувчининг талабларини бузиш Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ жиноий, маъмурий ёки бошқа жавобгарликка сабаб бўлади.

Манба: ТАСС.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация