Мақола

862 16/08/2022

2023 йил 1 январдан бошлаб Россияда вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари меҳнат фаолияти даврида ихтиёрий тиббий суғурта (ДМС) полиси расмийлаштиришлари керак бўлмайди. Бу ҳақда glavkniga.ru хабар беради.

2022 йил 14 июлдаги 240-ФЗ Федерал қонунига кўра Россия Федерацияси Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилди. Унга мувофиқ Россия Федерациясида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқароларининг (юқори малакали мутахассислар бундан мустасно) иш  берувчи билан меҳнат шартномасини тузишда ихтиёрий тиббий суғурта полисини (ДМС) тақдим этиш бекор қилинди.

Шунингдек, агар тиббий суғурта муддати ёки пуллик тиббий хизмат кўрсатиш шартномаси муддати тугаган бўлса, мигрантларни ишдан тўхтатиб туриш ёки ишдан бўшатиш мумкин эмас.

Келгуси йилдан бошлаб Россия Федерациясида меҳнат қилаётган мигрантлар мажбурий тиббий суғурта (ОМС) тизимида суғурталанган шахслар сифатида тан олинадилар. Бу тўловлардан “тиббий” суғурта бадалларини тўлаш кераклигини англатади. Шунга кўра, вақтинча Россия ҳудудида бўлган чет эллик мигрантлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мажбурий тиббий суғурта (ОМС) бўйича тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Тўғри, бу вазиятда иш берувчилар камида 3 йил давомида ишчилар учун мажбурий тиббий суғурта бадалларини тўлашлари шарт. Эътибор беринг, ушбу янгиликлар юқори малакали мутахассисларга тааллуқли эмас.

Батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин: 14.07.22 йилдаги №237-ФЗ Федерал қонуни; 14.07.2022 йилдаги №240-ФЗ Федерал қонуни.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация