Maqola

3 066 05/12/2017

Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни ташкилий жалб этиш тўғрисидаги Битим доирасида Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш Ассоциацияси билан ҳамкорликда Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинмоқда.

ЁРДАМЧИ ИШЧИ КАСБИ БЎЙИЧА

Иш ҳақи – бажарилган иш ҳажмига қараб битта смена учун 800 дан 1200 рублгача.

Синов муддати – 3 кун стажировка.

Ижтимоий пакет – Иш берувчи яшаш сарф-харажатларини (ётоқхона тақдим этилади) тўлайди. Ишчи патентни расмийлаштириш сарф-харажатлари, транспорт ва иш манзилига етиб олиш учун харажатларни тўлайди.

Иш берувчининг номзодга талаблари: Рус тилини яхши билиш. Тартиб ва интизомга риоя қилиш. Саранжомлик. Зарарли одатлардан холи бўлиш.

Иш тажрибаси – талаб этилмайди, бироқ маъқул кўрилади

Иш жадвали – келишув асосида, сменали

Жинси – эркак

Ёши – 20-45 ёш

ФАРРОШ КАСБИ БЎЙИЧА

Иш ҳақи – бажарилган иш ҳажмига қараб битта смена учун 800 дан 1200 рублгача.

Синов муддати – 3 кун стажировка.

Ижтимоий пакет – Иш берувчи яшаш сарф-харажатларини (ётоқхона тақдим этилади) тўлайди. Ишчи патентни расмийлаштириш сарф-харажатлари, транспорт ва иш манзилига етиб олиш учун харажатларни тўлайди.

Иш берувчининг номзодга талаблари: Рус тилини яхши билиш. Тартиб ва интизомга риоя қилиш. Саранжомлик. Зарарли одатлардан холи бўлиш.

Иш тажрибаси – талаб этилмайди, бироқ маъқул кўрилади

Иш жадвали – келишув асосида, сменали

Жинси – аёл

Ёши – 20-45 ёш

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги учун устувор жиҳат шуки, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқаётган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мулоқот қилиш, меҳат функцияларини бажара олиш, шартнома асосида ишга кирадиган ишлаб чиқариш корхоналаридаги техника хавфсизлиги қоидалари ва меҳнат муҳофазасига амал қилишлари учун қабул қилувчи мамлакатнинг тилини ўрганиши ва тегишли тайёргарликдан ўтиши зарур. Шунингдек, хорижий иш берувчиларнинг талабларини инобатга олган ҳолда, мутасадди тиббий муассасалар жалб қилиниб, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилаётган фуқароларнинг саломатлиги ҳолатини комплекс тиббий текширувдан ўтказиш лозим. Тошкентда амалга ошириладиган ўқув сарф-харажатлари (яшаш билан бирга) 666 000 сўмни, фирма иш кийими сарф-харажатлари – 142 000 сўмни, тиббий текширув – 140 300 сўмни ташкил қилади. Агентлик сарф-харажатлари тўлови энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида белгиланган. Бу бир марталик сарф-харажатлар ишчи ойлик иш ҳақининг 15-20 (%) фоизидан юқори эмас. Бошқа сарф-харажатлар мавжуд эмас, фирибгарлар қўлига тушиб қолишдан сақланинг!

Эслатиб ўтамиз, бошқа мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бири депортация қилинмаганликдир, яъни иш берувчининг мамлакатига кириш учун тақиқнинг мавжуд эмаслиги. Агентлик, мамлакатдан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахс ва унинг кафиллигини олган шахс ўртасидаги учтомонлама шартноманинг 7.7 бандига кўра, “агарда фуқаро аввалроқ Россия Федерациясида бўлган бўлса ва унга нисбатан Россияга кириш учун тақиқ қўйилган бўлса, тақиқни аниқлаш ва мазкур ҳолат билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш Агентлик ваколати доирасига кирмайди ҳамда у ушбу масалада жавобгар ҳисобланмайди”. Ўз вақтингиз ва маблағларингизни тежанг – ҳаракатларингизни ушбу йўналишда, яъни боришингиз мўлжалланаётган мамлакатга кириш учун тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлашдан бошланг.

Ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истаги пайдо бўлган ҳолатда қўшимча маълумот учун Агентликнинг Тошкентдаги телефонларига: +998 71 202 33 44, +998 71 202 33 55, +998 71 202 33 66, +998 71 202 33 88, +998 71 202 33 99, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилинг.

Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1 уй.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya