Maqola

951 18/08/2022

Россиядаги юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни,  шубҳали буюмларни  албатта текширишни сўраймиз.

Сўнгги вақтларда Россияда интернет орқали берилаётган эълонларда катта пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчисига етказиб берувчи курьерлар кераклиги ҳақида эълонлар чоп этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар беради.

Мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya