Мақола

1 105 22/03/2022

Россияга нисбатан санкциялар ортидан мамлакат меҳнат бозори оғир хатарлар қаршисида турибди.

Мамлакатдаги мавжуд ишчизлар сони келгуси ойларда бир неча миллионга ортиши эҳтимол. Бу ҳақда Сибир.Реалии сайти экспертлар фикрига асосланган ҳолда ёзмоқда.

«Россиядаги меҳнат бозори шокда. Ҳозирда фақат давлат хизматчилари, нефт-газ саноати, металлургия ва машинасозлик соҳасидаги йирик корхоналар ходимлари нисбатан хавфсиз ҳолатда қоляпти», – дейди Мелбурн Амалий тадқиқотлар институти илмий ходими Максим Ананев.

Иқтисодчининг фикрига кўра, ҳар бешинчи ишлайдиган россиялик яқинлашиб келаётган инқироз чўққисида ишини йўқотиши эҳтимол.

«Россияда 10 миллиондан ортиқ киши савдо-сотиқ билан шуғулланади. Бу соҳа қайдаражада қисқаришини аниқ айтиш қийин, лекин қисқариш бўлиши шубҳасиз, чунки истеъмолчилар кам ва фақат энг керакли маҳсулотларни сотиб олишни бошлади. 10 миллион ходимнинг ҳаммаси эмас, лекин, айтайлик, уларнинг ярми ишини йўқотиши мумкин. Бирламчи эҳтиёжларга кирмайдиган товар ва хизмат кўрсатиш соҳалари: саёҳат, ўйин-кулги, меҳмондўстлик, туризмда ҳолат анча оғирроқ бўлади. Бу йўналишларда ҳам 10 миллионга яқин киши меҳнат қилади. Шу боис Россияда қўшимча 15 миллион ишсиз пайдо бўлишини тахмин қилган бўлардим», – деган иқтисодчи Ананев.

Таъкидлаш ўринлики, экспертнинг тахминлари аниқ амалга ошмаслиги мумкин, бироқ ривожланган давлатлар томонидан Россияга қўлланилаётган санкциялар ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди, албатта.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация