Мақола

770 01/11/2022

Мудофаа вазирлиги: ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ қисман сафарбарлик бўйича тадбирлар тўхтатилди.

Захирадаги фуқароларни қисман сафарбарлик доирасида ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ барча тадбирлар тўхтатилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Келгусида ҳарбий комиссариатларнинг Россия Қуролли кучлари сафига чақирув ишлари фақат кўнгиллилар ва шартнома бўйича ҳарбий хизматга номзодларни қабул қилиш йўли билан ташкил этилади”, – дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, ушбу мақсадларда фойдаланилган ҳарбий хизматга борувчиларни тўплаш пунктлари аввалги режимга ўтишлари таъкидланди. Сафарбарлик ишларига жалб қилинган ҳарбий комиссариатларнинг шахсий таркиби одатдаги хизмат вазифаларига қайтади

Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра бундай сафарбарлик Россия чегарасидаги минг километрлик алоқа чизиғи ва Украинадаги озод қилинган ҳудудларни назорат қилиш учун зарур.
Россия Қуролли кучлари жами 300 минг фуқарони захирадан чақиришни режалаштирган эди, бу мамлакатнинг умумий сафарбарлик ресурсларининг бир фоизидан сал кўпроқ қисмини ташкил этади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация