Мақола

1 045 23/03/2022

Россияда кўчмас мулкни ижарага бериш бозорида нархлар арзонлашиши қайд этилмоқда.

Ҳар ҳолда, экспертлар шундай фикрда. Уларнинг айтишича, квартираларни ижарага олишга бўлган талаб кескин пасайган.

Мутахассисларга кўра, 24 февралдан бошлаб Россиянинг турли ҳудудларида ижара уйларга қизиқиш 17 фоизга камайган. Пойтахт Москвада бир кишилик ижара нархи ўртача 4,5 фоизга, икки кишилик ижара нархи – 5 фоизга, уч кишилик ижара эса 5,5 фоизга пастлаган. Санкт-Петербургда ҳам худди шундай вазият кузатилмоқда.

«Известия» нашрининг ёзишича, йирик шаҳарларда ижарага бериладиган уй-жойлар тахминан 5,5 фоизга арзонлашган. Риэлторлик хизмати эксперти, таҳлилчи Виктория Кирюкхинанинг сўзларига кўра, 1 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган шаҳарларда бир хонали квартиранинг ўртача ижара нархи ойига 20 500 рублни, икки хонали квартира учун эса 56 000 рублни ташкил этмоқда.

Унинг таъкидлашича, баъзи ижарачилар даромади пасайгани боис, арзонроқ квартираларга кўчиб ўтмоқда.

Migrant.mobi ўқувчиларига мурожаат қилиб, улар ижарага қанча рубл тўлаётганига ойдинлик киритишни сўрайди.

Бир хоналик квартира сиз яшаётган ҳудудда қанча?

Жавобларингизни жой номи ва ижара нархини ёзган ҳолда изоҳларда қолдиринг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация